Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати 2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдорини белгилади

4118

Фитр садақаси ҳадисга биноан тўрт нарсадан чиқарилади. Улар буғдойдан ярим соъ, арпадан бир соъ, майиздан ярим соъ ва хурмодан бир соъдир. Бир соъ тақрибан 4 килограммдир.

Шунга кўра, бу йилги ФИТР садақасининг миқдори Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга кўра:

2 кг буғдойдан 8000 сўм;

4 кг арпадан 12000 сўм;

2 Кг майиздан 70000 сўм;

4 Кг хурмодан 120000 сўм.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.

Бу йилги ФИДЯ миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, унинг ўртача қиймати 20 000 (йигирма минг) сўм, деб белгилансин.

Маълумот учун: Фитр садақаси араб тилида “садақа” сабабига изофа қилиниб “Садақат ул-фитр” деб номланади. Яъни фитр (ҳайит) кунинг тонги ушбу садақани вожиб бўлишига сабаб бўлади. Шунга кўра фитр куни тонг вақтда туғилган болага ҳам фитр садақаси вожиб бўлади. Тонгдан кейин туғилган болага эса вожиб бўлмайди. Тонг вақти вафот бўлган кишидан фитр садақаси соқит бўлади, тонгдан кейин вафот қилган кишидан фитр садақаси соқит бўлмайди. 

Фитр садақаси рамазон рўзасини хато ва камчиликлардан поклайди.

Лекин бирор узр билан рўза тутолмаган кишилар ҳам, рўза тутиш вожиб бўлмаган ёш болаларга ҳам  фитр садақасини бериш вожиб бўлади. 

Фитр садақасини ҳайит куни тонг вақтида бериш вожиб бўлади. Аммо, рамазоннинг аввалида, олдиндан берса ҳам жоиз. Ҳайит намозидан кейинга қолдирмаслик керак.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Илк хорижий сафар Муқаддас заминга. Бу ― яхшилик аломати

1704 12:15 18.07.2023

Айиқ панжаси ва аждаҳо домига тушмаслик лозим!

2185 15:25 21.06.2023

Юртимизда бу йил буғдой йили бўлди

2650 19:45 20.06.2023

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янада ривожланиши кутилмоқда

2007 08:24 15.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

1430 13:07 08.06.2023

Шавкат Мирзиёев бугун Туркияга боради

1601 11:05 03.06.2023
« Орқага