Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон армияси деярли тўлиқ эмлангани айтилмоқда

1502

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ҳарбий хизматчиларининг қарийб 100 фоизи COVID-19`га қарши эмланган.

Вакцинанинг биринчи дозасини хизматчиларнинг — 94,7 фоизи, иккинчисини — 91,6 фоизи, учинчисини — 61,1 фоизи қабул қилган. Эмлашда асосан ZF-UZ-VAC-2001 (хитой-ўзбек), шунингдек, «Спутник V» ва Модерна вакциналаридан фойдаланилмоқда.

“Қуролли Кучларининг бошқа ишчи ва хизматчиларини эмлаш жорий йилнинг август ойидан бошлаб йўлга қўйилди”, дея таъкидлаган Мудофаа вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати маркази бошлиғи, тиббий хизмат подполковниги Жамшид Шокиров.

Эмлаш ишларини сифатли ташкил этиш мақсадида Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасалар тиббиёт ходимларидан 647 нафар вакцинаторлар тайёрланган. Тиббиёт пунктларида 81 та эмлаш пунктлари, Марказий ҳарбий клиник госпитали, Марказий шифохона ва ҳарбий госпиталларда 8 та эмлаш бригадаси ташкил этилгани маълум қилинди.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Илк хорижий сафар Муқаддас заминга. Бу ― яхшилик аломати

1704 12:15 18.07.2023

Айиқ панжаси ва аждаҳо домига тушмаслик лозим!

2186 15:25 21.06.2023

Юртимизда бу йил буғдой йили бўлди

2650 19:45 20.06.2023

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янада ривожланиши кутилмоқда

2007 08:24 15.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

1430 13:07 08.06.2023

Шавкат Мирзиёев бугун Туркияга боради

1601 11:05 03.06.2023
« Орқага