Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Ўзбек тили Афғонистоннинг расмий тилларидан бири бўлиб қолади» – ТИВ

2612

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобулжонов ижтимоий тармоқларда Афғонистонда ўзбек тили камситила бошлангани ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

«Шу кунларда “таҳлилчи” Анвар Назир ижтимоий тармоқларда “Толибон” Ҳаракати гўёки Афғонистон ҳудудида мактаб дастуридан ўзбек тилини олиб ташлагани ҳақидаги янгиликни жойлаштирди. Бундан келиб чиққан ҳолда, ушбу шахс Афғонистонда Амир Темур, Шайбонийхон, Бобораҳим Машраб, Маҳмуд Ғазнавий, Абу Райҳон Беруний меросининг ўрганилиши ҳамда навоийшуносликнинг ҳам тақиқлангани ҳақида хулоса қилади. Шуни маълум қиламанки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг “Толибон” ҳаракати расмий раҳбарияти билан бўлиб ўтган суҳбати чоғида ушбу ахборотнинг ҳақиқатга зидлиги таъкидланди.

“Толибон” вакили ўзбек тили, пушту ва дари тиллари билан бир қаторда бундан буён ҳам Афғонистоннинг расмий тилларидан бири бўлиб қолишини тасдиқлади. Ўзбек тилини ўрганиш ва ривожлантиришга, толиблар расмий вакилининг маълумотига кўра, мамлакат янги раҳбарияти алоҳида эътибор қаратади.
Баъзи билимсиз “таҳлилчи” ва журналистларнинг шубҳали шов-шувлар ва “қайноқ факт”лар илинжида очиқдан очиқ бузиб кўрсатилган ва ёлғон ахборотларни тарқатаётгани эса афсусланарли ҳолатдир», – дейилади баёнотда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Илк хорижий сафар Муқаддас заминга. Бу ― яхшилик аломати

1704 12:15 18.07.2023

Айиқ панжаси ва аждаҳо домига тушмаслик лозим!

2186 15:25 21.06.2023

Юртимизда бу йил буғдой йили бўлди

2650 19:45 20.06.2023

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янада ривожланиши кутилмоқда

2007 08:24 15.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

1430 13:07 08.06.2023

Шавкат Мирзиёев бугун Туркияга боради

1601 11:05 03.06.2023
« Орқага