Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар рўйҳатини эълон қилди. Унга кўра экспорт улуши юқори бўлган давлатлар қуйидагича:
- Хитой – 1,3 млрд.
- Россия – 1,0 млрд.
- Туркия – 988,5 млн.
- Қозоғистон – 655,1 млн.
- Қирғиз Республикаси – 413,1 млн.
- Афғонистон – 404,6 млн.
- Тожикистон – 242,1 млн.
- Эрон – 114,4 млн.
- Канада – 109,3 млн.
- Украина – 101,7 млн. АҚШ доллари
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистоннинг жами экспорт ҳажми 8,1 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган.
Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси томонидан 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар ҳам маълум қилинди. Мазкур рўйхатда ҳам Хитой Халқ Республикаси 2,7 миллиард доллар улуш билан етакчилик қилмоқда. Қолган мамлакатлар эса қуйидагича ҳолатда қайд этилган:
- Хитой – 2,7 млрд.
- Россия – 2,7 млрд.
- Қозоғистон – 1,6 млрд.
- Корея – 1,0 млрд.
- Туркия – 885,8 млн.
- Германия – 380,9 млн.
- Ҳиндистон – 274,6 млн.
- Туркманистон – 250,9 млн.
- Италия – 238,8 млн.
- Украина – 232,9 млн. АҚШ доллари
Маълумот учун: 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистоннинг жами импорт ҳажми 13,4 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган.