Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркияда Ойга учириладиган ракета ишлаб чиқарилди

1886

Туркиянинг Ой миссиясида ишлатиладиган ракета мазкур мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Туркия Саноат ва технология вазири Мустафо Варанк “Анадолу” агентлигига маълум қилди. 

Гибрид двигателли ушбу ракета Delta V Space Technologies Inc. компаниясида ишлаб чиқарилган бўлиб, ундан Ойга учувчисиз фазо аппаратини учиришда фойдаланилади. 

Анқара Ой миссиясисини икки босқичда амалга оширмоқчи. Биринчи – 2023 йилдаги босқич халқаро компаниялар билан ҳамкорликда амалга оширилади, бунда учувчисиз фазо аппарати Ойга қўнади. Иккинчи босқични эса 2028 йилда амалга ошириш кўзда тутилмоқда, бунда ракета учиришни Туркиянинг ўзи уддаламоқчи.   

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған 9 февраль куни миллий фазо дастурини эълон қилди. Дастурда мамлакатнинг ўз космодромини барпо этиш, Туркия фуқаросини фазога юбориш, шунингдек, янги сунъий йўлдошларни учириш каби режалар бор. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбулда хорижликларнинг яшаши тақиқландими? Ёхуд Туркияда ижара муносабатлари ҳақида мутахассис билан суҳбат

1724 15:30 17.07.2023

Нега Эрдоған Швециянинг НАТО аъзолигини маъқуллашга қарор қилди?

2224 17:21 12.07.2023

Россия Туркиядан Украинанинг Азов маҳбусларини озод қилиш бўйича “аниқлик киритишни” сўради

2978 21:25 11.07.2023

Туркия ва Миср элчиларини қайта тайинлади: минтақада зиддиятлар барҳам топмоқда

1213 18:35 04.07.2023

Греция ҳайдаётган муҳожирларни Туркия қутқармоқда

1134 14:23 03.07.2023

Турк хайрия ташкилотлари Афғонистондаги муҳтожларга ёрдам кўрсатмоқда

880 16:15 01.07.2023
« Орқага