Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркияда коронавирус дориси топилдими?

4479

Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида гўёки турк олимлари хитойлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда янги коронавирусни даволайдиган дорини ишлаб чиққани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. 

Ушбу хабарларда тилга олинган маълумотлар деярли ҳақиқатга тўғри келмайди. Рост жойи шуки, Туркияга Хитойдан чиндан ҳам дори олиб келиниб, ўтган ҳафта қирқта шаҳарга тарқатилди.

Фавипиравир деб аталувчи бу дори муолажа муддатини 11 кундан 4 кунга тушириши айтилмоқда. Аслида бу пререпарат Японияда ишлаб чиқарилган ва бир қатор вирусларга қарши

қўлланади. Хитойлик олимлар фавипиравир янги коронавирусни даволашда ҳам яхши самара беришини аниқлашди. 

Кеча, 1 апрел куни бўлиб ўтган матбуот анжумани Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кожа коронавирусга қарши янгича даволаш усулларига ҳам тўхталиб ўтди.

Жумладан, у касалликдан тузалган ва организмида антитана ҳосил бўлган кишилардан беморларга плазма ва ўзак ҳужайра кўчириб ўтказиш устида иш олиб борилаётганини айтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбулда хорижликларнинг яшаши тақиқландими? Ёхуд Туркияда ижара муносабатлари ҳақида мутахассис билан суҳбат

1724 15:30 17.07.2023

Нега Эрдоған Швециянинг НАТО аъзолигини маъқуллашга қарор қилди?

2224 17:21 12.07.2023

Россия Туркиядан Украинанинг Азов маҳбусларини озод қилиш бўйича “аниқлик киритишни” сўради

2979 21:25 11.07.2023

Туркия ва Миср элчиларини қайта тайинлади: минтақада зиддиятлар барҳам топмоқда

1213 18:35 04.07.2023

Греция ҳайдаётган муҳожирларни Туркия қутқармоқда

1134 14:23 03.07.2023

Турк хайрия ташкилотлари Афғонистондаги муҳтожларга ёрдам кўрсатмоқда

880 16:15 01.07.2023
« Орқага