Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркияда болалар учун ёзги Қуръон курслари очиляпти

2187

Туркия Дин ишлари бошқармаси бу йилги ёзги Қуръон курслари 5 июлда бошланишини ва 20 августгача давом этишини маълум қилди.

Туркияда ҳар йили мактаб ўқувчилари ёзги таътилга чиққанидан кейин масжидлар ва Қуръон курсларида болалар учун машғулотлар бошланади. Бу йилги машғулотлар онлайн ёки юзма-юз ўтказилади, ўтган йили коронавирус пандемияси туфайли фақат онлайн бўлган эди.

Машғулотларда 4 ёшдан 22 ёшгача бўлган болалар ва ёшлар қатнашиши мумкин. 4-9 ёш гуруҳидагиларга бевосита масжид ёки Қуръон курсларида сабоқ берилади, 10-15 ёш гуруҳидагилар истакка кўра онлайн дарсларга ҳам ёзилиши мумкин. 16-22 ёш гуруҳидагилар учун дарслар фақат онлайн бўлади. Машғулотларда Қуръон каримни тажвид билан ўқиш, қисқа сура ва дуолар, беш вақт намоз ўқиш ўргатилади.

Масжидлар ва Қуръон курсларидаги дарслар асносида коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларга риоя қилиш талаб этилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбулда хорижликларнинг яшаши тақиқландими? Ёхуд Туркияда ижара муносабатлари ҳақида мутахассис билан суҳбат

1724 15:30 17.07.2023

Нега Эрдоған Швециянинг НАТО аъзолигини маъқуллашга қарор қилди?

2224 17:21 12.07.2023

Россия Туркиядан Украинанинг Азов маҳбусларини озод қилиш бўйича “аниқлик киритишни” сўради

2979 21:25 11.07.2023

Туркия ва Миср элчиларини қайта тайинлади: минтақада зиддиятлар барҳам топмоқда

1213 18:35 04.07.2023

Греция ҳайдаётган муҳожирларни Туркия қутқармоқда

1134 14:23 03.07.2023

Турк хайрия ташкилотлари Афғонистондаги муҳтожларга ёрдам кўрсатмоқда

880 16:15 01.07.2023
« Орқага