Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия Япония билан ҳамкорлигини кучайтиради

1456

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Туркия ва Япония икки томонлама ҳамкорликни кўп томонлама платформаларда мустаҳкамлашга интилмоқда, деб айтган.

Хабарга кўра, Чавушўғли япониялик ҳамкасби Ёшимаси Ҳаяси билан ўтказган муштарак матбуот анжуманида Туркия кўп томонлама платформаларда икки томонлама ҳамкорликни яхшилашни исташини маълум қилган ва Япониянинг 2023-2024 йиллардаги БМТ Хавфсизлик Кенгашига номзодини қўллаб-қувватлашини тасдиқлаган.

«Бизнинг стратегик ҳамкорлигимиз тарихдан қувват олади ва ўзига хос, дўстона алоқаларимизга асосланади. Биз 2024 йилда дипломатик муносабатларимизнинг 100 йиллигини нишонлаймиз ва бу борада қўшма тадбирларни режалаштиришни бошлашга қарор қилдик», - дейди у.

Туркия Республикаси Усмонлилар империяси ўрнини эгаллаганидан сўнг, Япония 1924 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатган илк давлатлардан бири бўлди.

Ташқи ишлар вазири маълумотларига кўра, 2021 йил ҳолатига кўра, Туркияда 257 та, Японияда эса 4 та турк компанияси фаолият юритмоқда.

Японияда ҳам турк фуқаролари томонидан бошқариладиган кўплаб ресторанлар ва кичик корхоналар мавжуд.

Охирги 20 йил ичида Туркияга Япониядан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими 3,28 миллиард долларни ташкил этди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбулда хорижликларнинг яшаши тақиқландими? Ёхуд Туркияда ижара муносабатлари ҳақида мутахассис билан суҳбат

1724 15:30 17.07.2023

Нега Эрдоған Швециянинг НАТО аъзолигини маъқуллашга қарор қилди?

2224 17:21 12.07.2023

Россия Туркиядан Украинанинг Азов маҳбусларини озод қилиш бўйича “аниқлик киритишни” сўради

2979 21:25 11.07.2023

Туркия ва Миср элчиларини қайта тайинлади: минтақада зиддиятлар барҳам топмоқда

1213 18:35 04.07.2023

Греция ҳайдаётган муҳожирларни Туркия қутқармоқда

1134 14:23 03.07.2023

Турк хайрия ташкилотлари Афғонистондаги муҳтожларга ёрдам кўрсатмоқда

880 16:15 01.07.2023
« Орқага