Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия «толиблар»ни қизларнинг ўқишига рухсат беришга чақирди

1316

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда қизларнинг ўрта таълимда ўқишига қўйилган чекловни олиб ташлаш ва барча ёшдаги қизларнинг ўқишига рухсат беришга чақирди.

Маълумки, Афғонистондаги “Толибон” маъмурияти қизларнинг бошланғич ва ўрта мактабларда ўқишини тақиқлаб қўйди. Афғонистонда қизлар учун мактабларнинг ёпилиши танқидларга сабаб бўлмоқда. Жумладан, Туркия ҳукумати ҳам афғон хотин-қизларининг бошқа ҳақлари қатори таълим олиш ҳуқуқларидан тўлиқ фойдаланишларига етарли шарт-шароит яратиш тарафдори.

"Афғонистонда хотин-қизларнинг ўрта таълимда таълим олишига қўйилган чеклов ҳалиям давом этаётганидан афсусдамиз. Афғонистон Муваққат ҳукуматини барча ёшдаги хотин-қизларнинг таълим олишига имкон беришга чақирамиз. Биз оғир кунларда афғон халқининг ёнида эканимизни таъкидлаймиз", дейилади Туркия томонидан юборилган ёзма баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Покистонда бўлиб ўтган Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида сўзга чиққан Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу Туркиянинг “Маориф” фонди Афғонистонда мактаблар ташкил этгани, яқинда Кобулда қизлар учун икки янги мактаб очилишини айтгани ҳақида хабар берган эдик. https://azon.uz/content/views/turkiya-musulmonlarning-huquqlari-uchun

Дарвоқе, ҳозирча расмий Анқара Афғонистондаги “Толибон” ҳукуматини расман тан олгани йўқ.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбулда хорижликларнинг яшаши тақиқландими? Ёхуд Туркияда ижара муносабатлари ҳақида мутахассис билан суҳбат

1724 15:30 17.07.2023

Нега Эрдоған Швециянинг НАТО аъзолигини маъқуллашга қарор қилди?

2223 17:21 12.07.2023

Россия Туркиядан Украинанинг Азов маҳбусларини озод қилиш бўйича “аниқлик киритишни” сўради

2978 21:25 11.07.2023

Туркия ва Миср элчиларини қайта тайинлади: минтақада зиддиятлар барҳам топмоқда

1212 18:35 04.07.2023

Греция ҳайдаётган муҳожирларни Туркия қутқармоқда

1133 14:23 03.07.2023

Турк хайрия ташкилотлари Афғонистондаги муҳтожларга ёрдам кўрсатмоқда

879 16:15 01.07.2023
« Орқага