Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия Сурияга қайтган қочқинларга моддий ёрдам беради

1201

Мақсад – мамлакатдаги қочқинларни ортга қайтариш

Туркия ўз хоҳиши билан уйига қайтиш истагидаги сурияликларга молиявий ёрдам тақдим этмоқчи.

Hurriyet газетаси маълумотларига кўра, Анқара Сурия  шимолини курдлардан  сўнгги йилларда озод қилган ҳудудларига кўчиб борган қочқинга транспорт, тураржой ва гуманитар ёрдам етказиб беришни режалаштирмоқда.

Сурия шимоли-ғарби ва шимолидаги “Фрот қалқони”, “Тинчлик баҳори” ва “Зайтун шохи” ҳарбий операцияларидан сўнг Туркия ўзи назорат қилаётган “хавфсизлик ҳудудлари”ни мамлакатга қайтаётган сурияликларни қабул қилишга тайёр деб ҳисоблаяпти. Бу жойда 52 минг уй қурилган ва 50 минг иш ўринлари яратилган. Шунингдек, турли жойларда маҳаллий ҳокимият, хавфсизлик ва суд органларини тузган. Шу билан бирга 106 тиббиёт марказлари, 33 хусусий ва 8 давлат шифохоналари барпо этилган.

Шу билан бирга таълим йўналишини ривожлантириш учун ҳам шароитлар яратилган. Хусусан, 1429 мактабда 350 минг суриялик бола ўқимоқда, мактабларнинг 26 таси янги қурилган, 827 таси таъмирдан чиққан.

Ушбу ҳудудларда 243 янги масжид барпо этилган, 529 масжид таъмирланмоқда ва 129 тасининг лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Шу каби чоралар билан бир қаторда Анқара фермерлар ўртасида қишлоқ хўжалиги бўйича ёрдам тақсимламоқчи. Сўнгги маълумотларга кўра, Сурия шимолида ҳозирнинг ўзида 500 минг қочқин жойлаштирилган.

Сўнгги йилларда Туркия аҳолисининг Сурия қочқинларидан норозили ортиб бормоқда, шу сабабли Анқара қочқинларни ватанига қайтариш чораларини кўрмоқда. Ражаб Тоййиб Эрдоған сурияликларни қайтариш мажбурий эмас, ихтиёрий бўлишини бир неча бор таъкидлаган. Аммо бу унга доимий босим ўтказилишига сабаб бўлиши мумкин, чунки мамлакатда 3.7 миллион қочқин бор, мухолифат эса доимий равишда уларни дарҳол депортация қилишга чақиради.

Шу билан бирга Эрдоғаннинг баёнотларига қарамай, сўнгги йилларда 155 минг қочқин мажбуран Сурияга қайтарилган бўлиши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбулда хорижликларнинг яшаши тақиқландими? Ёхуд Туркияда ижара муносабатлари ҳақида мутахассис билан суҳбат

1724 15:30 17.07.2023

Нега Эрдоған Швециянинг НАТО аъзолигини маъқуллашга қарор қилди?

2224 17:21 12.07.2023

Россия Туркиядан Украинанинг Азов маҳбусларини озод қилиш бўйича “аниқлик киритишни” сўради

2979 21:25 11.07.2023

Туркия ва Миср элчиларини қайта тайинлади: минтақада зиддиятлар барҳам топмоқда

1213 18:35 04.07.2023

Греция ҳайдаётган муҳожирларни Туркия қутқармоқда

1134 14:23 03.07.2023

Турк хайрия ташкилотлари Афғонистондаги муҳтожларга ёрдам кўрсатмоқда

880 16:15 01.07.2023
« Орқага