Айни лаҳзаларда Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси биносида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб байрам тадбири бошланиш арафасида. Унда юртимиз уламолари ва бошқа диний конфессия вакиллари иштирок этмоқда.
Хусусан, Наманган вилоятидан Умархон домла, таниқли уламо Яҳё қори, Президентнинг дин ишлари бўйича маслаҳатчиси Шоазим Минаваров, Халқаро Ислом академияси ректори Музаффар Камилов, Тошкент Ислом институти ректори Уйғун Ғофуров, Раҳматилло Термизий ва юртимизга машҳур бошқа кўплаб илм эгалари ҳозир бўлишди.
Тадбирда айрим қатнашчиларга давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар топширилиши назарда тутилган. Тадбир жараёнларини биз билан кузатиб боринг. Тез орада тақдирланганлар ва бошқа воқеалар ҳақида маълумот бериб борамиз.