Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

“Тафсирул-Қуртубий”

2093

Аллома Алий ал-Қорий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейди: “Имом Насоий ва Аҳмад, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда “Шайтонларнинг ҳаддидан ошгани занжирбанд қилинади” лафзи ривоят қилинган бўлиб, бу юқоридаги ҳадисларни шарҳловчиси ва маънан тўлдирувчисидир”. 

“Мирқотул-мафотийҳ”.

Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида эътикофда эдилар. София онамиз розияллоҳу анҳо у зотнинг зиёратига келдилар ва бир оз сўзлашганларидан сўнг қайтишга чоғландилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам онамизни (аёлларини) кузатиш учун масжид ҳовлисига чиқдилар. Шу вақт икки киши ўтиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: “Бу ўз аёлим София”, дедилар. Улар бўлса, “Субханаллоҳ! Эй Аллоҳнинг Расули, сиз ҳақингизда қандай ҳам гумон бўлар эди?!” – дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, шайтон одам боласининг қон томирларида оқиб юради”, деб айтдилар.

Ушбу ҳадис мушориҳлари бу ҳадис ҳақида бир неча қавл айтишган. Баъзилар бу ҳиссий маънода, васвасага ишора дейишган бўлса, баъзилар шайтонларга ҳақиқатан оқиб юриш қуввати берилганини айтишган.

Маълум бўлдики, Рамазон ойида турфа исёнларга мубтало бўлганлар фақатгина шайтон васвасаси сабабли эмас, ўзларидаги нафси аммора туғёни, одатланиб қолган қабиҳ феъллари таъсири ва инсон шайтонлар қутқуси сабабли ҳам гуноҳларни қилаверар эканлар.

Мана шунақанги қабиҳ феъллардан сақланиш эса ихлос ҳосил қилиш, бақадри имкон Аллоҳ зикридан ғофил бўлмаслик, шариатда рост туриш билан амалга ошар экан ва бунга Рамазон ойи энг муносиб вақтдир.

Имом Раббоний раҳимаҳуллоҳ шундай ёзадилар: “Ҳазрат Муҳаммад алайҳиссалом Рамазон ойида қулларни озод қилар, У зотдан нима нарса сўралса, берар эдилар. Кимгаки ушбу ойда хайрот амалларни қилиш тавфиқи берилса, мазкур кимсага йилнинг қолган қисмида ҳам тавфиқ берилади. Агар бу ойда тафриқа ва парокандаликда ўтказадиган бўлса, йилнинг қолган қисмида ҳам тафриқаларга мубтало бўлади. Насиб қилганича ушбу ойда жамият топишга ҳаракатда бўлмоқ ва бу ойни ғанимат билиш лозим”.

Мактубот. 1-жилд, 54-мактуб.

Демак, мусулмон кимса Рамазон ойини қандай ҳолатда ўтказса, кейинги ойларда ҳам шу ҳолат таъсири бўлар экан.  Рамазонни ғанимат билайлик!

Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тақводорларга ҳидоят бўлган китоб. Бақара сурасининг 2-ояти

4849 12:05 08.04.2023

Бақара сурасининг илк оятларига яширинган сирлар

7474 16:55 05.04.2023

Тафсир илмига кириш

2253 12:21 14.01.2023

Истанбул сафари таассуротлари: “Бир ҳовлида икки ибодатхона: масжид ва черков”

6610 19:49 11.12.2021

Қозоғистон муфтийси президентга тафсир совға қилди

1936 14:00 14.04.2021

Татаристон муфтийси Қуръон тафсирининг танқидига жавоб қайтарди

2876 12:10 10.04.2021
« Орқага