Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Спиртли ичимликларнинг ози ҳам саратонга сабаб бўлади

1729

Спиртли ичимликлар организмга киргандан сўнг, ацетальдегидга айланиб, ДНКнинг шикастланишига олиб келади ҳамда ҳужайраларнинг тикланишига халақит беради. Тананинг баъзи қисмлари, масалан, оғиз ва томоқ, айниқса, спиртли ичимликларга жуда сезгир.

Лондон Империал коллежи томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, спиртли ичимликлар саратоннинг бир қанча турларини, жумладан, мия, бўйин, оғиз, томоқ, ҳалқум, қизилўнгач, ичак, кўкрак ва жигар саратонини келтириб чиқариши мумкин.

Lancet Oncology журналида чоп этилган бошқа бир тадқиқотда айтилишича, мутахассислар 2020 йилда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш 568,700 эркак ва 172,600 аёлда саратон келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган. Олимларнинг аниқлашича, спиртли ичимликларни ўртача, меъёрида истеъмол қилиш ҳам саратон ривожланишига сабаб бўлади.

Cancer Research UK маълумотларига кўра, спиртли ичимликлар қуйидаги сабабларга кўра шиш пайдо бўлишига олиб келиши мумкин:

  • ҳужайра шикастланиши: организм алкоголни ацетальдегидга айлантиради, бу эса ҳужайра шикастланишига олиб келиб, ҳужайраларнинг бу зарарни тиклашига тўсқинлик қилади;
  • гормонлар ўзгариши: спиртли ичимликлар эстроген ва инсулин каби баъзи гормонлар даражасини ошириши мумкин. Гормонлар - кимёвий воситачилардир. Юқори даражадаги гормонлар ҳужайраларнинг тез-тез бўлинишига олиб келиши мумкин, бу эса саратон ҳужайраларининг ривожланиш эҳтимолини оширади;
  • оғиз ва томоқ ҳужайраларидаги ўзгаришлар: спиртли ичимликлар канцероген моддаларнинг ҳужайраларга кириб боришини осонлаштиради ва уларнинг зарарланишига олиб келади.
УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нигерияда миллионлаб шиша пиво йўқ қилинди

1240 15:35 11.02.2022

Татаристон мусулмонлари ароқ савдосини кенгайтириш қароридан норози

1177 18:05 04.02.2022

Кобулда минглаб литр спиртли ичимлик оқизиб юборилди

2457 15:05 03.01.2022

Олимлар спиртли ичимликларнинг “ўртача” истеъмоли ҳақида фикр билдиришди

2315 18:19 03.11.2021

Россия: Оренбург вилоятида ароқдан заҳарланиб ўлганлар сони кўпаймоқда

1634 18:05 12.10.2021
« Орқага