Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Арабистонида ҳайит қайси куни эканлиги маълум қилинди

7597

Саудия Арабистони Буюк уламолар кенгаши аъзоси ва Қироллик суди маслаҳатчиси шайх Абдуллоҳ бин Сулаймон Ал-Манеанинг таъкидлашича, Рамазон бу йил 30 кун давом этади, деб хабар берган Al Shorouq Online портали.

Бундан Рамазон ҳайити астрономик ҳисоб-китобларга кўра 13 май куни нишонланиши келиб чиқади.

Саудия Арабистони ойни анъанавий визуал кузатиш бўйича эмас, астрономик технологиядан фойдаланган ҳолда биринчи марта Исломий тақвим санасини эълон қилди.

Ал-Манеа Рамазон ойининг охирини янги ойни кузатиш билан нишонламоқчи бўлганларни буни давом эттиришга чақирди.
Саудия Арабистонида Рамазон 13 апрелда бошланган эди. Исломда муқаддас ойининг бошланиши ҳам, охири ҳам янги ойнинг пайдо бўлиши билан белгиланади, бу ой 29 ёки 30 кун давом этишини билдиради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Ҳиндистон: саудиялик уламо бобурийлар қурган масжидда ваъз қилди

2496 15:11 18.07.2023

Илк хорижий сафар Муқаддас заминга. Бу ― яхшилик аломати

1704 12:15 18.07.2023

Саудия Арабистони ҳожиларга ҳадялар тарқатди

1545 17:24 02.07.2023

Саудия ҳукумати 2023 йилги Ҳаж мавсуми якуни бўйича баёнот берди

1802 18:05 01.07.2023

Жиддадаги АҚШ консуллиги олдида отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлди

3696 18:10 29.06.2023
« Орқага