Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Сатторий иши»ни кузатишда журналист ва блогерларга монелик йўқ»

1978

Бугун ижтимоий тармоқларда блогер Отабек Сатторийга оид жиноят иши апелляция инстанциясида кўриб чиқиш жараёнида  оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар очиқ суд мажлисига киритилмай гўёки процесс ёпиқ шаклда ўтаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизматининг Azon.uz’га маълум қилишича,  жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 майдаги ҳукмига нисбатан О. Сатторий ва унинг ҳимоячиси томонидан берган апелляция шикояти Самарқанд вилояти судининг иш юритувига жорий йилнинг 16 июнь куни келиб тушган. Апелляция инстанцияси суд мажлиси 2021 йил 29 июнь куни соат 11:00да Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди биносидан бошлаган.

Аниқланишича, суд мажлисига рислик этувчи судья томонидан суд таркиби ва иштирок этаётган тарафлар эълон қилиниб, жиноят процесси иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тушунтирилган. Шундан сўнг раддия ва илтимосномалар бор-йўқлиги сўралганда судланувчи О. Сатторий ва унинг ҳимоячиси томонидан прокурор ва судлов таркибини рад этиш тўғрисида ҳамда судланувчининг отаси А.Сатторийни адвокат билан бир қаторда ҳимоячи сифатида иштирок этишга рухсат бериш ҳақи илтимоснома киритилган.

Суд тарафларнинг ушбу илтимосномалар юзасидан фикрларини эшитиб, алоҳида хонага кириб чиққандан сўнг раддияни рад этиш, илтимосномани эса қаноатлантириш ҳақида ажрим чиқарган.

Берилган маълумотларга кўра, суд мажлисида иштирок этиш истагида бўлганлар кўпчиликни ташкил этгани, уларнинг аксарияти судланувчининг яқинлари экани боис суд мажлиси залига ҳаммани сиғдиришнинг имкони бўлмаган. Шундай бўлса-да, суд мажлисида уч нафар блогер ва бир нафар журналист  иштирок этган. Бу  ижтимоий тармоқларда “Сатторий иши ёпиқ кўрилмоқда”, “суд мажлисига журналист ва блогерлар киритилмаяпти”, “Судда очиқлик ва шаффофлик йўқ”, деган мазмунда тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканини кўрсатади.

Иккинчидан, О. Сатторийга оид жиноят иши биринчи инстанция судида кўрилганда қатор ОАВ ходимлари ва блогерлар монеликсиз иштирок этиб, ҳатто суд жараёни тўғридан тўғри ижтимоий тармоқларда эфирга узатилган, демакки, уларни апелляция инстанцияси  мажлисига қўймасликда на маъно бор, на мантиқ.

Эътиборга олиш керакки, О. Сатторийга оид жиноят иши апелляция инстанциясида кўришнинг эндигина тайёрлов қисми ўтказилди, холос.

Суд муҳокамасининг тайёрлов қисмида жабрланувчи тараф адвокатининг соғлиги ёмонлашганлиги, шунингдек судланувчининг ҳимоячиси ишга янгидан киришганлиги боис суд муҳокамасига тайёргарлик кўриш учун зарур вақт берилиши ҳақида киритган илтимосномасини инобатга олиб, суд мажлиси 2021 йил  30 июнь куни соат 10:00га қолдирилди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

2 нафар блогер “черков иши” туфайли 15 суткага қамалди

2411 19:40 23.07.2022

АҚШ Тожикистондаги ОАВ ва блогерлар учун маблағ ажратади

1658 14:55 10.01.2022

Ингушетия: миллатининг қатағони ҳақида гапирган блогерга жиноий иш очилди

1931 21:45 03.10.2021

Қўқонлик блогернинг вафотига нима сабаб бўлгани айтилди

4411 12:30 16.09.2021

Журналист ва блогерларга таҳдид қилган шифокор вазифасидан озод қилинди

1673 18:20 13.09.2021

Россиялик блогер Кобулдаги ҳолат билан танишди (фото)

2187 15:40 10.08.2021
« Орқага