"Жаннат аҳли Аллоҳ субҳонаҳу зикрисиз ўтган биргина соатдан бошқа бирон бир нарсага ҳеч ҳам ҳасратда бўлмаслар".
(Яъни, зикруллоҳсиз ўтган вақтлари учун ҳасрату надоматда бўлишади ва фақатгина мана шу нарсага надоматлар қилишади).
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу.
"Бизга шундай етиб келдики, Аллоҳ азза ва жалла: «Бандам, Мени субҳдан сўнг бир соат ва асрдан сўнг бир соат зикр эт. Мен бу иккиси орасида сенга кифоя этурман», деб айтар.
(Яъни, тоинки банда Аллоҳ таоло зикрида қоим, У Зот ҳадларида мустаҳкам бўларкан, барча мушкилотлари ечими ва мусибатлари аришига Ҳақ таоло мукаффилдир).
Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ.
"Зикр икки ҳил бўлур:
Бири Аллоҳ азза ва жалла ва ўз нафсинг ўртасидаги Аллоҳ зикри.
Бу нақадар гўзал ва нақадар савоби улуғдир.
Яна бири ва бунданда улуғроқ зикр эса, Аллоҳ азза ва жаллани У Зот ҳаром этган нарсага дуч келган чоғда зикр этишдир".
(Яъни, ўз нафсинг гарчи сираям зикр этишни хоҳламаса ҳам, Аллоҳ таоло зикрида қоим бўлиш улкан савоб ва гўзал зикр бўлар.
Аммо, бунданда гўзалроқ ва савоби улуғроқ зикр эса, Аллоҳ таоло ҳаром этган бирон нарсага дуч келиб, уни қилишдан ман этувчи бирон бир монеъ бўлмаган чоғда, Ҳақ таолони зикр этиб, бу ҳаром нарсадан тийилишдир).
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ.
Орифлардан баъзилари айтишади:
"Агар подшолар ва уларнинг фарзандлари биз нелар узра эканимизни билишса эди, уларга эга бўлиш учун бизлар билан қилич ила жанг қилишган бўлишар эди".
(Дарҳақиқат шундай. Агар мол дунё эгалари зикруллоҳ ва илм таҳсилида нақадар роҳатлар борлигини билишса, бу роҳатга эга бўлиш учун дунёдорлик роҳатидан воз кечишган ва ҳатто мажбурлов билан бўлсада бунга эга бўлишга ҳаракат қилишган бўлишар эди).
Абу Ҳазон айтади: "Ато ибн Абу Рабоҳ раҳимаҳуллоҳдан:
- Зикр мажлиси недир?, деб сўрадим.
У зот:
- Ҳалол ва ҳаром нелиги, қандай намоз ўқиш, рўзани қандай тутиш, никоҳ қандай бўлиши, талоқ қандай қилиниши ва савдо сотиқ қандай бўлиши мажлисларидир, деб айтди".
(Зикруллоҳ ва зикр мажлислари деганда фақатгина тасбеҳ, тамҳид, такбир, таҳлилдан иборат мажлислар тушунилмас.
Фиқҳий масъалалар зикр қилинаётган мажлислар - афзалроқ зикр мажлислари ҳисобланади. Зотан, шариат амалларини ўрганиш энг афзал зикр эканлигини уламолар баён этишган).
Мустфо Шайх Иброҳим Ҳаққий.
"Раддул балааъ биз зикр".
Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ