Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ақида ҳақида баҳс: Ерсин Амире ва Ўктам Заурбеков (2-қисм)

3992

(Давоми. Боши мана бу ерда)

Ўктам Заурбеков: - Шундай қилиб, сизнинг биринчи айтганингиз, яъни, сиз: "Бизнинг йўлимиз - бу уламолар тушунганидек, Қуръон ва Суннат", демоқдасиз. Баъзи олимларнинг сўзларидан иқтибос келтиргансиз. Улар орасида Имом Таҳовий, Имом Табарий, Имом Бағавий, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳумуллоҳ ва бошқалар бор.

Биринчидан, Аҳли Сунна далиллар олишда асосга эга. Биринчи асос бу – "Бизнинг йўлимиз - Қуръон ва Суннат ва олдинги уч авлоднинг (Қуръон ва Суннатни) англаш ҳақиқатини қабул қилиш: Саҳобалар, Тобеинлар ва табаъа тобеинлар” – бу энг яхши деб ҳисобланади. Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай амр қилдилар.

Қуръон ва Суннатни кейинги уч авлод тушунишни кўрсатадиган оятлар ва ҳадислар учрамайди. Аллоҳ Қуръон ва Суннатга мурожаат қилишни буюради, биз ҳаммамиз бунга қўшиламиз. Сиз бир нечта хулосалар қилдингиз. Саҳобалар ҳам шундай хулосага келганларми? Қандай қилиб улар бундай саволларни тушунишган?

Агар ушбу масалаларни кўриб чиқилса, ҳамма нарса жойига тушади.

Мен айтмоқчи бўлган биринчи нарса шуки, бизнинг йўлимиз Қуръон ва Суннат ва олимларнинг йўли, яъни булар Салафи Солиҳ (солиҳ салафлар) - бу уч авлод Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан мақталган. Ушбу уч авлоддан кейин илм олишни кўрсатадиган оят ва ҳадислар йўқ. Аллоҳ “Тавба” сурасида: “Биринчи пешқадам муҳожирлар ва ансорийлар ва уларга яхшилик билан эргашганлар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар” дейди.

Шунингдек, Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилади: "Орангизда энг яхшиларингиз бу менинг авлодларим - саҳобалар, сўнг кейин келадиганлари, сўнг улардан кейин келадиганлари". Бу уч авлод ҳар нарсада устундирлар: ақида, фиқҳ ва одобда. Агар биз динни улар каби тушунсак, биз ҳам муваффақиятга эришамиз ва уларга ўхшамайдиган одамнинг муваффақиятга эришганлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқ. Менимча, сиз бунга қўшиласиз. Бу Асҳоби киромларнинг нақлларида бор. Ибн Масъуд айтади: "Агар кимдир намуна олишни истаса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг издошларига эргашсин: Улар энг яхши билим эгалари ва энг тақводорлардир. Аллоҳ таолонинг Ўзи уларни Элчисига шерик қилиб танлади”.

Баъзи ёш тобеинларнинг ҳам нақллари бор. Масалан, Имом Авзои раҳимаҳуллоҳ: "Салаф Солиҳларнинг сўзларига амал қилинг, айтганларини айтинг ва улар эҳтиёт бўлган нарсадан эҳтиёт бўлинг" дейди.

Улар имом Аҳмаднинг раҳимаҳуллоҳ мўтазилийлар билан тортишганлари, Қуръон яратилган-махлуқ деб даъво қилганлар чиққанда ҳам, қилган жавоблари имомларнинг сўзларида берилган. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ уларга: "Сиз шундай гап айтяпсиз, Абу Бакр шундай деганмиди?" Улар: «йўқ» дейишди. Яна Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ улардан: "Умар шундай деганми?" Улар: «йўқ» дейишди. Шунда Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ уларга жавоб қилди: “Унда бундай дейишни тарк этинг!” Улар бизнинг асосий пойдеворимиз - биз фақат улар айтганларини айтамиз, ва улар айтмаган нарсаларни айтмаймиз. Ибн Масъуд деган: "Яхшиликнинг барчаси аввалгиларникидан, барча ёмонлик эса улардан кейингиларнинг киритган янгиликларидадир"

Аввалроқ, сиз бир ҳадис келтирдингиз (бу саҳиҳ ҳадис): "Аввал фақат Аллоҳ бор эди ва Ундан ўзга нарса йўқ эди. Сўнгра У сувни яратди ва Аршини унинг тепасида яратди". Аҳли сунна уламоларининг таъкидлашича, Аллоҳнинг сифатлари ўзгармайди ва албатта, биз бунга қўшиламиз, буни имом Таҳовий раҳимаҳуллоҳ ҳам ўзининг "Ақидату Таҳовия" китобида келтиради. Бу ҳақиқат: Аллоҳ бор эди ва Ундан бошқа ҳеч нарса йўқ эди,  кейин У сувни, Аршни, Қаламни яратди, ҳамма нарсани яратди, осмонни, ерни, фаришталарни ва жинларни яратди, одамларни яратди. Биз Аллоҳда ҳеч қандай сифат йўқ эди, у кейин пайдо бўлди демаймиз. Аллоҳда Ал-Холиқ сифати - Яратувчи сифати-исми бор. Аллоҳ осмонни, сувни, ерни ва Аршни яратгунга қадар ҳам Яратувчилик қудратига эга эди. Ҳали ҳамма мавжудотни яратмасдан туриб ҳам, У бу сифат (атрибут)нинг эгаси эди ва яратишдан кейин Аллоҳ ўз имкониятларидан ташқари нарсаларга қодир эмас ҳолга тушмади. Худди шу тарзда, Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом, Иброҳим алайҳиссалом ва бошқа пайғамбарлар алайҳимуссалом билан гаплашди. Яъни, бу Пайғамбарлар яратилишидан олдин ҳам У бунга қодир эди ва биз бунга тўлиқ қўшиламиз. Аллоҳнинг Аллоҳ, Ар-Роҳман, Ар-Роҳийм, Ал-Азиз каби гўзал исмлари бор.... Ва ҳар бир исмда Унинг буюк сифатларининг маъноси бор. Унинг Ал-Азиз исмидан - "Иззатли" сифатини, Ал-Қодир исмидан - "Кудратли" сифатини, Ал-Холиқ исмидан - "Халқ қилучи" сифатини англаш мумкин. Ҳали ҳеч нарса яратмай туриб, У Яратгувчи бўлган; Гаплашмай туриб Мутакаллим (Сўзлагувчи) бўлган Зотдир.

Кейин "қўл", "юз" сўзларини тушуниш масаласида сиз Имом Бағовийнинг сўзларидан иқтибос келтирдингиз ва ушбу сифат-номларини муташобиҳ оятларга қўшдингиз. Мана шу ерда менда савол пайдо бўлади, охирида Аллоҳга нисбатан нимани эслатиб ўтдингиз: "Иставо алал Арш", "қўл", "юз", "кўзлар" - буларнинг барчасини муташобих оятларга тегишли, муҳкам оятларга эмас дедингиз. Шундай қилиб, мен тушунишим бўйича, сиз ушбу оятларга ишонасиз, аммо уларнинг маъноси сиз учун номаълум, улар сиз учун сир бўлиб қолмоқда, тўғрими?

Ерсин Амире:

- Мен айтдимки, баъзи оятларни тушунишда биз "ал-маъна ал-ижмалий" яъни умумий маъносини ишлатамиз дедим. Масалан,

«و قالت اليهود يد الله مغلولة»

"Яҳудийлар: "Аллоҳнинг қўли боғланган"”. (Моида 64-оят)дедилар. Бу оят борасида Ибн Аббос айтадики, улар «киноя» (маъноси) ва «бухл» (хасислик) демоқчи бўлишган.

«غلت ايديهم و لعنوا بما قالوا بل يداه مبسوطتان ينفق كيف يشاء»

“Қўллари боғлансин уларнинг(уларнинг ўзлари хасис). Айтганлари учун лаънатга учрасинлар. Аксинча, Аллоҳнинг икки қўли очиқ, хоҳлаганича нафақа қилар".

Ушбу оятда "ал-маъна ал-ижмали" бор - "умумий маъноси", ҳеч ким буни инкор қилмайди, бунда Аллоҳ Ўзи ҳақида Карийм (саҳий) эканлигини, бахил эмаслигини айтади. Энди "яд-қўл" сўзига қайтайлик. Буни остида нима назарда тутилган? Биз яд-қўл сўзи зоҳирий, луғавий, ҳақиқий маъноларида келмаган деяпмиз. Сиз эса у тўғридан-тўғри (зоҳирий), лингвистик (луғавий) ва ҳақиқий (асл) маъноларида келган деяпсиз. Мен сизнинг "Уч асос" китобига шарҳингиз билан танишдим, у ерда сиз луғавий маъносини оламиз деб айтгансиз. Луғавий маънодаги “яд-қўл” сўзи тананинг бир қисми сифатида англашилади ва биз бу маънони ололмаймиз, чунки биз унда «ليس كمثله شيء» "Аллоҳ ҳеч нарса ва ҳеч кимга ўхшаш эмас" оятига зид келиб қоламиз.

Шундай қилиб, Аллоҳнинг "Яд"(қўл), "Важҳ"(юз), "Айн"(кўз) каби шахсий сифатлари ҳақида гап кетганда, биз уларни муташобиҳга тегишли деб биламиз, зоҳирий маъноси биз учун номаълум ва биз бу маънони Аллоҳга қолдирамиз. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ  "Замму ат-таъвил" китобида: «و لا كيف  و لا معنى» деган. (Маъноси: "кайфияти ҳам маъноси ҳам йўқ").

Имом Мақдисий раҳимаҳуллоҳ ҳам шундай дейди: "Биз Аллоҳга бирон бир кайфият (қандайдир қилиб ифодалаш) ва маъно ифода этмай, Ўзига қолдирамиз". Бу бўйича  имом Байҳақий раҳимаҳуллоҳ "Маноқибу имом аш-Шофиъий" китобида, шунингдек Имом Абу Нуайм раҳимаҳуллоҳ "Ҳилятул-авлиё" китобида келтирган.

Ўктам Заурбеков:

- Айнан нимани келтирган?

Ерсин Амире:

Масалан, Қуръонда: «إن فرعون علا في الأرض» ("Албатта Фиръавн ер юзида баланд кетди (мағрурланди)") деб айтилган. Бу оятдаги  «علا» ("алаа") сўзи "бирон нарсага кўтарилиш" дегани эмас, бу ерда мағрурликнинг намоён бўлишини тушунамиз. Буларнинг барчасини бизга салафларнинг ишончли ақидасини етказган имом Табарий айтади. Биз ўзимиздан ҳеч нарса демаймиз ва бунга ҳеч қандай зиддиятли фикрлар йўқ - на саҳоба ва на тобеинлар томонидан...

- Имом Шофеийнинг раҳимаҳуллоҳ сўзлари келтирилади: "Мен Аллоҳнинг Сўзларига ишонганман, Аллоҳ хоҳлаган ушбу сўзларнинг маъносига ишонганман". Шубҳасиз, бу муҳкам оятларга эмас, муташобиҳ оятларга тааллуқлидир. Масалан, намоз ёки закот ҳақида биз шаръий маъно берамиз, тил маъносини тушунтирамиз ва биз нафақат Аллоҳ хоҳлаган маънога ишонамиз, балки бу оятларни батафсил таҳлил ҳам қиламиз. Шундай қилиб, биз ушбу сўзлар муташобиҳ оятлари билан боғлиқлигини ва Аллоҳда шундай сифатлар борлигини тасдиқлаб, уларнинг маъносини Аллоҳга қолдирамиз.

Ўктам Заурбеков:

- Тушундим, бу сизнинг акидангиз тафвизга қурилган деган маънони англатади (маъносини Аллоҳга қолдириш). Имом Шофиийга  раҳимаҳуллоҳ кўра, сиз тафвизни тушунгансиз.

Ерсин Амире:

- Мен бу сўзларни буюк имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ эътиқодига асосланиб айтдим. Ахир у салафлардан ҳисобланади, шундай эмасми?

Ўктам Заурбеков:

- Ҳа, шундай.

Ерсин Амире:

- Аввалроқ мен унинг сўзларидан иқтибос келтирдим, ақидада тасдиқланган далилларини келтирдим, яъни буларни мен унинг сўзларига асосланиб айтган эдим. Кейинроқ Аҳли Сунна имомлари сифатида келган олимларни биз Асҳоби киром, Тобеинлар ва Табаа Тобеинларнинг тўғри ақидаларини етказган деб биламиз. Бунинг сабаби шундаки, агар биз Асҳоби киром, Тобеинлар даврига қайтадиган бўлсак, улар даврида, ўша пайтларда имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ замонида бўлгани каби мўтазилийлар масаласи кўтарилмаган, у ёш тобеинлардан бири ҳисобланади. Яна бир мисол, "Ар-Роҳман ала ал-арши истава" бўйича Ибн Аббосдан биз унинг "алаа ва иртафақо" ("кўтарилган") сўзлари келди, аммо бу ерда «علو الذات» ("танани кўтарилиши") тушунтирилмайди. Ва ёки «علو المكانة» ("маконатнинг кўтарилиши") ҳам тушунтирилмайди . Шунингдек, "яд-қўл" сўзи бўйича улар бу хақиқий (тўғридан-тўғри маъноси) ёки мажозий маъноси эканлиги ёки эмаслиги бўйича шарҳлов келмаган. Бизда эса шундай бир қоида бор: "Ҳеч нарса айтмаган одамга бирон бир сўз нисбат беришга ҳаққимиз йўқ". Аммо улар у ёки бу саволни қандай тушунганларини, кейинги олимлар, масалан, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ бизга тушунтиришди, шунинг учун мен ундан бошладим. У “Фиқҳул Акбар” китобида Аллоҳ жисм ҳам, ароз ҳам эмаслигини айтди. Буни қоида сифатида олдик. Шунингдек, у Аллоҳ ва Унинг бандаси ўртасида масофа йўқлигини айтди ва биз ҳам шундай қабул қилдик. Қачонки масала “истиво”га етганида "Ал-Васия" китобида Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ айтадики: "Бу - “истиво" Арш ва унга бўлган тасдиқ эҳтиёжидан ҳоли". Аммо Ибн Таймия ва Усаймин буни "собит" деб талқин қилишади. Шунинг учун биз Аҳли сунна ақидасини аввалги имомлардан тушунамиз.

(Давоми бор)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жумодул аввал ойларида юз берган тарихий воқеалар

1738 09:00 25.11.2022

Ақида ҳақида тушунча | Устоз Мубашшир Аҳмад

1494 20:05 11.05.2022

Бемаҳал келган СМС

3484 20:35 22.02.2022

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

2139 08:00 11.06.2021

Ақида дарслари: «Соф эътиқод сари» Козимжон Иброҳим. 3-суҳбат Нималарга иймон келтиришим фарз?

1681 12:00 01.05.2021

Ҳақиқий доно киши улдурки...

2598 13:35 25.03.2021
« Орқага