Қуръони каримда шундай дейилади:
یَـٰۤأَیُّهَا ٱلَّذِینَ ءَامَنُوا۟ كُتِبَ عَلَیۡكُمُ ٱلصِّیَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى ٱلَّذِینَ مِن قَبۡلِكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَتَّقُونَ
Яъни: “Эй, иймон келтирганлар! Сизларга ўтган умматларга фарз қилингани каби, рўза фарз қилинди. Шоядки, сиз рўза туфайли аста-секин тақводор бўлсангиз”. (Бақара сураси, 183-оят)
Фойда: Рўза тутишлик ила нафсни бир неча талабларидан тўхтатишлик одати бўлади ва шу одатнинг айнан мустаҳкамлиги тақвонинг асосидир. (Баёнул Қуръон)
Аллоҳ таъоло рўза тутишликнинг сабабини баён қилиб:
لَعَلَّكُمۡ تَتَّقُونَ
Яъни: "Рўза сабабли шоядки, тақводор бўлсангиз" дейди.
Энди, агар бирор кимса айтсаки, рўзадан тақво қандай ҳосил бўлади? Унинг жавоби шуки, рўзанинг хусусияти айнан шудир. Рўзанинг гуноҳлардан сақлашликда катта дахли бор. Чунончи, тажриба қилиб кўринг. Кимлар Рамазондан олдин қандай фисқу-фужурларга мубтало бўлсалар, Рамазонда албатта камайтирадилар. Намоз ҳам ўқиб оладилар. Тиловат ҳам қила бошлайдилар. Шунда қанча муддат бу ибодатларда машғул бўлсалар, шунча муддат гуноҳлардан сақланиб турадилар.
Имоми Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ: "Рўзадан ҳайвоний қувват заифлашади, чунки, рўзада лаззатлар ва шаҳватларни тарк қилишга тўғри келади ва айни шу нарсалар гуноҳга сабаб бўлади" деб ёзганлар.
Ашраф Али Таҳановий
Абдулқайюм Комил таржимаси