Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россияда муҳожирларни депортация қилиш тўхтатилди

1989

Россия Федерацияси Президентининг фармонига биноан Россия хорижий фуқароларни чиқариб юборишни 15 июнгача тўхтатди. Маълумотни Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Миграция Бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, ушбу давр мобайнида чет элликлар "депортация қилиш, чиқариб юбориш, ўқишга қабул қилиш ёки яшашни истамаслик тўғрисида қарор қабул қилмайди".

"Россия Президентининг фармонига биноан, ҳозирги пайтда Россия ҳудудида бўлган ва ҳужжатлари муддати тугаган фуқаролар учун барча рухсатномаларнинг амал қилиш муддати 90 кунга тўхтатиб қўйилган. Яъни 15 мартдан 15 июнгача патентлар муддати чўзилди, деган маънони англатади.  Ишлаш учун рухсатномалар, визалар, вақтинча яшаш учун рухсатномалар, яшаш учун рухсатномалар, деярли барча ҳужжатлар 90 кунга узайтирилди", деди Казакова ОАВга.

Казакованинг сўзларига кўра, чет эл фуқароларининг қўлида бўлган ҳужжатлар бекор қилинмайди.

Аввалроқ Migranews Владимир Путиннинг коронавирус пандемияси даврида Россияда меҳнат муҳожирларига нисбатан чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонининг тўлиқ матнини эълон қилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон ва БМТ расмийлари Афғонистон масаласини муҳокама қилмоқда

863 09:58 18.07.2023

Миллатчилар Путиндан мусулмонларга қарши рейдларни давом эттиришни сўрашмоқда

2188 09:21 14.07.2023

Россия Туркиядан Украинанинг Азов маҳбусларини озод қилиш бўйича “аниқлик киритишни” сўради

2979 21:25 11.07.2023

НАТО давлатлари Россия билан эҳтимолий урушга тайёрланмоқда

1638 12:10 11.07.2023

Озарбайжон Арманистон ярашмоқда: минтақа энди Россиянинг “томорқаси” эмасми?

1723 17:35 09.07.2023

Тўхтатилган намоз ёхуд Россия полициясининг мусулмонлар «анклавига» қарши қандай курашаётгани ҳақида

3283 19:30 08.07.2023
« Орқага