Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия: янги афғон ҳукуматининг инаугурациясида қатнашиши ҳақида маълумот берилди

2414

Россия Афғонистоннинг янги ҳукуматининг инаугурация маросимида ҳеч қандай ҳолатда қатнашмайди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бугун, 10 сентябр куни ўтказилган брифингда.

Россия Федерацияси инаугурацияда қатнашиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлай оладими, деган саволга, Кремль маърузачиси салбий жавоб берди: «Йўқ, тасдиқлай олмайман. Россия ҳеч қандай тарзда қатнашмайди».

«Бу борадаги вазият қандай ривожланишини билмаймиз. Шунинг учун биз Афғонистоннинг ҳозирги раҳбариятининг биринчи ва кейинги қадамлари қандай бўлишини тушуниш биз учун муҳим, деймиз», деган Песков.

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябковнинг Афғонистонда “Толибон”дан бошқа ҳамма ютқазди” деган сўзларига изоҳ бериб, давлат раҳбари матбуот котиби: «Демоқчиманки, ҳеч бўлмаганда ҳеч ким ғолиб эмас, чунки Афғонистон дунёга катта миқдордаги гиёҳванд моддалар етказиб бериладиган таҳдид манбаи ҳамда террорчи гуруҳлар ўзини эркин ҳис қиладиган жой бўлиб қоладими? Шу нуқтаи назардан, ҳа - бу таҳдидлар давом этаётган маънода - биз ҳаммамиз ғолиб эмасмиз», деган.

9 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин БРИКС онлайн-саммити чоғида «АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Афғонистондан чиқиб кетиши янги инқирозга олиб келди ва бу минтақага ва глобал хавфсизликка қандай таъсир қилиши номаълум», деган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон ва БМТ расмийлари Афғонистон масаласини муҳокама қилмоқда

863 09:58 18.07.2023

Миллатчилар Путиндан мусулмонларга қарши рейдларни давом эттиришни сўрашмоқда

2188 09:21 14.07.2023

Россия Туркиядан Украинанинг Азов маҳбусларини озод қилиш бўйича “аниқлик киритишни” сўради

2979 21:25 11.07.2023

НАТО давлатлари Россия билан эҳтимолий урушга тайёрланмоқда

1638 12:10 11.07.2023

Озарбайжон Арманистон ярашмоқда: минтақа энди Россиянинг “томорқаси” эмасми?

1723 17:35 09.07.2023

Тўхтатилган намоз ёхуд Россия полициясининг мусулмонлар «анклавига» қарши қандай курашаётгани ҳақида

3283 19:30 08.07.2023
« Орқага