Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия аҳолиси оммавий равишда бепул эмланади

1632

Владимир Путин ҳукуматга давлат бюджети ҳисобидан Россия аҳолисини тўлиқ эмлаш бўйича кўрсатма берди. Аҳоли учун ушбу тадбир мутлақо бепул бўлади, деб ёзади ЎзА.

Куз ва қишда гриппга қарши россияликларнинг 60 фоизи эмланади. Шунингдек, давлат рўйхатидан ўтганидан кейин коронавирусга қарши эмлаш ҳам амалга оширилади.

Яна бир фармойиш тиббиёт ходимлари учун маблағ ажратиш ҳақида. 2021 йилги федерал бюджетини шакллантириш ҳамда 2022-2023 йилги истиқбол режасини белгилаш давомида ҳукумат тиббий ташкилотларнинг дори-дармон, ҳимоя воситалари, техник жиҳозлар, дезинфекцияловчи ва антисептик, тест тизимлари ва бошқа таҳлил қилиш ва ўткир респираторли вирусли инфекцияларни даволаш воситаларига эҳтиёжларини ҳам кўриб чиқиши лозим.

Коронавирусга чалинган беморлар учун эса 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсуми учун ўрин фонди сақлаб қолинади.

Ҳукуматга COVID-19 ва бошқа вирусли хасталикларни даволаш учун мамлакатда ишлаб чиқарилаётган дори-дармонлар билан таъминлаш ва етказиб беришни назорат қилиш топширилди.

Бундан аввал эпидемиолог, вирус инфекцияларининг олдини олиш ва назорат қилиш соҳасида эксперт Михаил Фаворов коронавируснинг иккинчи тўлқини октябрь ойида кузатилишини маълум қилган эди. Унинг огоҳлантиришича, россияликлар яна икки йил тиббий ниқобларни тақиб юришга тўғри келади.

Тарихда бугун: “Курск” атом сув ости кемаси ҳалокатга учради

Байрутдаги портлаш: фожианинг олдини олиш мумкин эдими?

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тирик вакцинадан касалланиш ҳолатлари ҳақида

1336 20:30 20.01.2023

Вакцина олганлар ҳам касалланиши мумкинми?

1036 19:05 20.01.2023

Мутахассис: коронавирус асоратлари баъзи беморларда суяк ва бўғимлар емирилишига сабаб бўлмоқда 

1653 15:40 10.01.2023

Коронавирус: AҚШ Хитойдан келган сайёҳларга чекловлар қўяди 

733 16:45 29.12.2022

Хитой Covid-19 чекловларини юмшатди 

1163 17:15 07.12.2022

Хитойда аҳоли коронавирус чекловларига қарши намойишга чиқди

1349 17:00 16.11.2022
« Орқага