Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Рамазонга эришиб, раҳматдан бенасиб қолмайлик

1918

Рамазон барча хайру- ҳасанотлар ортиғи билан савобга  эришадиган луфт масумидир. Ичида минг ойдан хайрли бўлган Қадр кечасини акс эттирган Рамазони шарифни муносиб ўтказаётганлар сонсиз неъматлартга ноил бўладилар. Рамазонга парво қилмай шунчаки ўтказиб юбораётганлар эса, даҳшатли маҳрумиятга мубтало бўладилар.

Рамазони шариф Ҳақ субҳонаҳу ва таолонинг бандасига яқинлик ва дўстлик даъвати бўлган шубҳасиз руҳий юксалиш ва қозониш мавсимидир. Муборак Рамазон ойида Аллоҳ таолога яқинлашиш ва унинг дўст бандалари қаторида бўлиш учун бу мавсумда қатъий киришиш, У берган василалардан унумли фойдаланишимиз керак.

Рамазонга кириб гуноҳлари кечирилмаган кимса.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилганлар: “…Жаброил алайҳиссалом менга кўриндилар ва: “Рамазонга эришиб, гуноҳлари мағфират қилинмаган кимса раҳматдан узоқ бўлсин!” дедилар. Мен “Амийн!” дедим.” (Ҳоким, Термизий, Деавот ривоят қилган)

Рамазони шариф имкониятлар ойи.

Гўёки денгиз ва ёки тошга ёғилган найсон ёмғирининг ҳеч фойдаси бўлмаганидек, Рамазони шариф ҳақиқатига эришиш учун бу ойга хос бўлган мағфират ёмғирларидан бебаҳра қолмаслик керак. Рамазони Шариф йил бўйи йўқотганларимизни қўлга киритиш ва қусру - нуқсонларимизнинг каффоратларини ўташ имкони билиб, катта шавқу ғайрат билан унинг раҳмат ва мағфират даҳасидан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилишимиз керак.

Умида АЗИЗ тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қуёш билан бировнинг иши йўқ, ойни эса тинч қўйишмайди

1504 13:55 24.04.2023

Рамазондан сўнг нима қиламан?

2418 16:05 23.04.2023

Қозон шаҳрида «Рамазон гуллари» акцияси бўлиб ўтди

2577 13:35 23.04.2023

"Azon" жамоасидан Рамазон Ҳайити табриги 

1517 06:30 21.04.2023

Ҳайит намози қандай ўқилади?

8720 19:10 20.04.2023

Рамазон ҳайити одоблари

1709 08:50 20.04.2023
« Орқага