Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

"Қуюшқондан чиққан"  ХТБ мудири динни ҳақорат қилди 

9102

Ҳозирча Самарқанд вилояти Нарпай тумани ХТБ мудири лавозимида фаолият юритаётган Мирзоҳид Йўлдошев маҳаллий мактаб директорларини уришиб, ҳаммани мактаб ҳожатхонасини таъмирлаб беришга мажбур қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

32-мактаб директори мудир унга қўл кўтаргани ҳақида вилоят бошқарма бошлиғига хат ҳам ёзган.

Шунингдек, М.Йўлдошев мактаб директорларидан «Саховат ва кўмак» ҳаракати учун 100 минг сўмдан пул ўтказишни ҳам талаб қилган.

Бундан ташқари, М.Йўлдошев мактаб директорларининг эътиқодини ҳам калака қилиш ҳолатлари кузатилган.

Мазкур аудиода 32-мактаб директори ва ХТБ мудири Мирзоҳид Йўлдошев ўртасидаги телефон суҳбати ёзиб олинган. М.Йўлдошев мактаб директорини ҳожатхонани таъмирлашга мажбур қилаётгани етмаганидек, «Ҳайит куни масжидга бориб тўнқайиб ўтирмасдан, ишни бажар!» деб унга дағдаға ҳам қилади.

Мурожаатларда айтилишича, Нарпай тумани мактаб директорлари бу ходимдан безор бўлиб, унинг истеъфосини талаб қилишяпти.

Ўзини зиёли деб билган, бунинг устига бутун бир туманнинг халқ таълимини бошқарадиган одам эркин фуқаронинг конституциявий ҳуқуқларини топташга қандай журъат қилди? Ахир Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 13-моддасида “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади” деб ёзиб қўйилган.

Шунингдек, 29-моддада “Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга...” дейилган. Наҳотки "зиёлилар пешвоси" М.Йўлдошев Конституция деган нарса борлигини, бошқа бир фуқаронинг ҳуқуқини топташ мумкин эмаслигини билмаса? 

ХТБ мудири Мирзоҳид Йўлдошев ҳам ўзини мусулмон деб ҳисоблармикан? Қанчадан-қанча болаларга устоз бўлган одамга қўл кўтарган одамни урса, устозларни ҳожатхона тозалашга мажбур қилса, бунинг устига юртимизнинг 90 фоизи эътиқод қиладиган динни ҳақорат қилса.... Унга чора кўрадиган одам борми? Ёки ҳар доимгидек узр сўраш билан қутулиб кетаверадими?

Вилоят ва Республикадаги юқори ташкилотлардаги масъуллардан бу саволларга жавоб кутиб қоламиз.

Муҳсин Муҳаммад.

 

Флойд Жорж учун олтин тобут ёхуд йўқолган пичоқ...

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Илк хорижий сафар Муқаддас заминга. Бу ― яхшилик аломати

1704 12:15 18.07.2023

Айиқ панжаси ва аждаҳо домига тушмаслик лозим!

2186 15:25 21.06.2023

Юртимизда бу йил буғдой йили бўлди

2650 19:45 20.06.2023

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янада ривожланиши кутилмоқда

2007 08:24 15.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

1430 13:07 08.06.2023

Шавкат Мирзиёев бугун Туркияга боради

1601 11:05 03.06.2023
« Орқага