Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қуръони каримга ҳурматсизлик қилган шахсга жиноий иш қўзғатилди

3666

"Жорий йилнинг 29 октябрь куни ижтимоий тармоқларда ўзини “атеист” деб таништириб, у томонидан динимизнинг илоҳий манбаси ва энг муқаддас китоби — Қуръони каримга нисбатан ҳурматсизлик акс этган видеолавҳа тарқалди ҳамда кескин баҳс-мунозара ва норозиликларга сабаб бўлди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган суриштирувлар давомида мазкур шахс Мингбулоқ туманидан бўлган Шерзод Турдиев эмаслиги аниқланди.

Ўтказилган текширув ҳаракатлари натижасида ушбу видеотасвирни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган шахс аниқланиб, терговга қадар текширув ҳаракатларига жалб қилинди.

Текширув натижасига кўра, мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисми (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

Жиноят иши бўйича тергов натижасига кўра, қўшимча маълумот бериб борилади.

Шу ўринда, фуқароларимиздан юртимизда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик каби азалий анъаналаримизга кундалик ҳаётимизда амал қилишларини ҳамда муқаддас динимизни оёқости қилиб, аҳоли орасида ихтилофлар келтириб чиқаришга бўлган уринишлар учун қонунда жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз" дейилади ИИВ хабарида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россияда исломофобия: масжид олдида Қуръон ёқиб юборилди

5684 18:40 21.05.2023

Қуръони каримнинг таҳрифдан сақланиши (биринчи қисм)

1848 18:05 10.12.2021

Қуръони Каримни устоздан ўтказмай ёдлаш мумкинми?

2107 20:00 15.07.2021

Туркияда болалар учун ёзги Қуръон курслари очиляпти

2188 17:20 15.06.2021

Тиловат йўналишида ғолиблар аниқланди

1269 11:00 02.04.2021

Буюк Британия: саҳобалар даврида ёзилган Қуръони карим топилди

2791 15:30 29.03.2021
« Орқага