Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курсининг очилиш маросими бўлиб ўтди

13783

Кеча, 23 август куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курсининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов очиб берди. У «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курсининг ўқув дастури тайёрланганини ва бу ўқув курсида билимли, ижозали устозлар таълим беришини эълон қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков бугун юртимиз мусулмонларининг узоқ кутган орзулари ушалиш арафасида турганини таъкидлади. Жумладан, Ҳомиджон домла Қуръонни тажвид билан ўқиш фарз эканига урғу бериб, ушбу янги очилаётган ўқув курси ҳам мазкур фарз ибодатни бажаришда бизга кўмакчи бўлишини таъкидлади.

Тадбирда сўзга чиққан Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғофуров давлатимиз томонидан Қуръон таълимига катта эътибор қаратилаётганлигини, юртимиздаги 17 та «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курсларида 18 мингдан ортиқ тингловчилар Қуръонни тўғри ўқиш малакасига эга бўлишганини айтиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги «Қуръони Карим тажвидини ўргатиш» бўлими бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори Аброр Мухтор Али домла Жиззах ва Фарғона вилоятларида жами 4 та «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курслари очилиши ҳақида маълум қилди.

Тадбирнинг фахрий меҳмони профессор Абдулҳаким Шаръий Жузжоний ҳам сўзга чиқди. Абдулҳаким домла тадбир иштирокчиларини табриклаб, Қуръоннинг мазмун-моҳияти, мўъжизакорлиги, илм-фан билан ҳамоҳанглиги, араб тилининг яхлитлигини сақлаб туриши ҳақида қимматли маълумотларни тақдим қилди.

Тадбир жараёнида Ўзбекистон халқаро ислом академияси «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курсида таълим берадиган устозлар тингловчиларга таништирилди.

Маросим сўнггида янги очилган ўқув курсининг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тилаб, дуои хайрлар қилинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Илк хорижий сафар Муқаддас заминга. Бу ― яхшилик аломати

1704 12:15 18.07.2023

Айиқ панжаси ва аждаҳо домига тушмаслик лозим!

2185 15:25 21.06.2023

Юртимизда бу йил буғдой йили бўлди

2650 19:45 20.06.2023

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янада ривожланиши кутилмоқда

2006 08:24 15.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

1429 13:07 08.06.2023

Шавкат Мирзиёев бугун Туркияга боради

1600 11:05 03.06.2023
« Орқага