Етимларга ёрдам бериш ниҳоятда савобли иш. Етимларга овқат, кийим-кечак, таълим ва тарбия бериш ўзига тўқларнинг зиммасидаги бурчдир. Шундай қилинса, етим жамият учун фойдали шахс бўлиб етишади.
Юртимизда яна бир савобли ишга қўл урилди. Қўқон шаҳридан 3 чақирим нарида, аниқроғи Данғара туманида боқувчисини йўқотган, шу жумладан етим-есирлар учун кўп қаватли уй қурилиши бошланди.
Ушбу савобли ишни бошлаган “Меҳр мурувват” хайрия жамоат фондининг туман ҳокимига ёзган аризаси қаноатлантирилиб, ҳокимлик томонидан “Қизилмушт” МФЙ ҳудудидан 5 қаватли, 20 хонадонга мўлжалланган уй қуриш учун ер майдони ажратилди.
“Уй қурилаётган жой кимсасиз, дала эмас, яқинида 10 та кўп қаватли уйлар қуриляпти, электр, сув каби барча қулайликлар олиб келинган”, дейди хайрия ташкилотчиларидан бири Жамолхон Заитов.
“Ҳозир уй қурилиши учун ғишт, цемент ва арматура лозим бўлиб турибди. Муҳтожлар учун қуриладиган уйга тахминан 2 миллиард сўм сарфланади. Ҳозирча 200 миллион сўм топиб, ишлатдик”, дейди Ж. Заитов.
Юртдошларимиз орасида ушбу улкан савоблари бўлган ишдан четда қолмай деган кишилар бўлса, ҳимматларига яраша кўмак берсалар, инша Аллоҳ қиёматда пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнларида туриш насиб этажак!
KAPITALBANK
VISA 4278 3100 2129 8369
HUMO 9860 1001 2443 5759
UZCARD 8600 4904 9787 4263
Жамол Заитов номида
Мурожаат учун телефон: +998905567677