Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистонда диний билимлар чуқур ўргатиладиган Ислом маркази очилади

1374

Қозоғистонда диний билимлар чуқур ўргатиладиган махсус Ислом маркази ташкил этилади. Бу ҳақда мамлакат муфтийси Науризбай Тағанули маълум қилди. 

“Маълумки, биз 2022 йилни “Ислом – бирлик ва ҳамжиҳатлик дини” мавзусига бағишлаганмиз. Бу ташаббус юртимиздаги барқарорлик ва осойишталикни мустаҳкамлашга ижобий таъсир кўрсатишига ишонаман. Бинобарин, жамият олдидаги асосий вазифамиз мусулмон жамоатчилигининг бирлигини мустаҳкамлаш, оммавий тартибсизликлар, сохта диний шиорларнинг олдини олишдир. Бу борада ҳар томонлама ишлаб, жамоатчилик эътиборига ҳавола этишимиз керак, – деди муфтий Қозоғистон мусулмонлар идорасида ўтказилган йиғилишда. – Бугунги кунда диний идора томонидан таълимни модернизация қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу муносабат билан пойтахтимизда чуқур диний таълим берадиган махсус Ислом маркази очишни режалаштирганмиз. Мақсад – маҳаллий диний кадрлар тайёрлаш ва сифатини ошириш”.

Бундан ташқари, Науризбай Тағанули қорилар учун Ижоза маркази очилишини ҳам маълум қилди:

“Биз Қуръон тиловати бўйича республика танловини мунтазам ўтказиб турамиз. Ҳомийлар ушбу тадбирни ташкил этиш ва иштирокчиларни рағбатлантириш учун маблағ ажратадилар. Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, юртимизда ҳофизлар сони йилдан-йилга кўпайиб бораётганидан хурсандман. Шуларни инобатга олиб, қориларимизга ижоза бериш учун махсус марказ очишга қарор қилдик”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Озарбайжонда 5,7 магнитудали зилзила юз берди  

749 09:01 04.07.2023

Тўрт нафар ўзбекистонлик Қозоғистондаги январ воқеалари чоғида қийноққа солинганини маълум қилган

995 11:05 01.07.2023

Қозоғистон Россия иштирокида Сурия бўйича музокаралар ўтказишдан бош тортди

2193 13:45 22.06.2023

Қозоғистонда Сурия бўйича 20-Остона музокаралари бошланди

881 15:30 20.06.2023

Қозоғистон: темирйўл поездларида  аёллар вагонлари жорий қилинмоқда

1728 08:50 10.06.2023

Қозоғистон: Россия-Украина чегарасига тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақида мудофаа вазирлиги муносабати

5863 09:25 01.06.2023
« Орқага