Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистон университети ўзбекистонлик мактаб битирувчиларига грантлар ажратди

1484

Қозоқ давлат юридик университети Ўзбекистонда ўрта мактабни тамомлаган 10 битирувчига грант ажратди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоқ давлат юридик университети бошқарма раиси Талғат Нарикбаев университет ўзбекистонлик ўрта мактаб битирувчиларига 10та грант ва ўқиш пайтидаги турар жой ажратишини маълум қилди. У бу ҳақда Scopus Award 2019 мукофотини тақдим этиш маросимида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари А.Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Халқ таълим вазири Ш.Шерматов билан учрашув пайтида айтиб ўтди», - деб маълум қилди университет вакиллари.

Талғат Нарикбаев Тошкентга ташрифи чоғида Ўзбекистон Адолат вазири ўринбосари – Тошкент давлат юридик университети ректори Рахим Хакимов билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Таъкидлаш жоизки, ҚР Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоев Тошкентда Марказий Осиё Давлатлар раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида Қозоғистоннинг энг яхши олий таълим муассасаларидан минтақадаги ҳарбир мамлакатга 10тадан грант ажратишни таклиф қилганди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Озарбайжонда 5,7 магнитудали зилзила юз берди  

750 09:01 04.07.2023

Тўрт нафар ўзбекистонлик Қозоғистондаги январ воқеалари чоғида қийноққа солинганини маълум қилган

996 11:05 01.07.2023

Қозоғистон Россия иштирокида Сурия бўйича музокаралар ўтказишдан бош тортди

2194 13:45 22.06.2023

Қозоғистонда Сурия бўйича 20-Остона музокаралари бошланди

882 15:30 20.06.2023

Қозоғистон: темирйўл поездларида  аёллар вагонлари жорий қилинмоқда

1729 08:50 10.06.2023

Қозоғистон: Россия-Украина чегарасига тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақида мудофаа вазирлиги муносабати

5864 09:25 01.06.2023
« Орқага