Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Президент кўрсатмаси билан масжидлар таъмирланяпти

3474

2018 йилнинг 5 январида бўлиб ўтган Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президентимиз вилоятдаги таъмирга муҳтож ва авария ҳолатидаги масжидларни аниқлаб, уларни қайта қуриш ва таъмирлаш чораларини кўриш юзасидан кўрсатма берганди. Шунга кўра, 2018 йил 15 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги 120-сонли қарори қабул қилиниб, вилоятда жами 29 та жоме масжидларни 2018-2019 йиллар давомида қайта қурилиши белгилаб олинганди.

Ана шу дастурга мувофиқ, куни кеча Бўстонлиқ туманидаги “Мулла Пўлат ота” жомеъ масжидининг пойдеворига дастлабки ғишт қўйилди. Эндиликда “Мулла Пўлат ота” жоме масжиди янги ажратилган жойда, замонавий шарт-шароитлари билан, ибодат қилувчилар учун ҳар томонлама қулай қилиб қайтадан барпо этилади. Тадбир анъанавий тарзда Қуръон тиловати билан бошланди. Масжидга дастлабки ғиштни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов ҳамда эл ичра ҳурматга сазовор бўлган нуроний отахонлар қўйиб бердилар.

Ғишт қўйиш маросими шу ишга ташаббускор бўлган, фидокорлик билан меҳнат қилаётган, холис хизматда камарбаста бўлганлар алоҳида эътироф этилди. Юрт тараққиёти, дин ривожи, мамлакатимиз келажаги, халқимиз фаровонлигини сўраб хайрли дуолар қилинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Илк хорижий сафар Муқаддас заминга. Бу ― яхшилик аломати

1704 12:15 18.07.2023

Айиқ панжаси ва аждаҳо домига тушмаслик лозим!

2186 15:25 21.06.2023

Юртимизда бу йил буғдой йили бўлди

2650 19:45 20.06.2023

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янада ривожланиши кутилмоқда

2007 08:24 15.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

1430 13:07 08.06.2023

Шавкат Мирзиёев бугун Туркияга боради

1601 11:05 03.06.2023
« Орқага