Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Пандемияни тўхтатмоқчи бўлган шомон коронавирус туфайли вафот этди

2312

Arab News хабарига кўра, Шри-Ланкада коронавирус тарқалишини тўхтатишга ваъда берган таниқли шомоннинг ўзи худди шу инфекциядан вафот этди.

Қирқ саккиз ёшли Эльянза Вайт исмли бу шомонга даволаниш учун бир қатор спорт юлдузлари ва олий мартабали амалдорлар, ҳатто мамлакатнинг бош вазири мурожаат қилган. Шомон дарёга “муқаддас сув”ни тўкиш орқали Шри-Ланка ва Ҳиндистонда коронавирус тарқалишига барҳам бермоқчи эди.

У билан ҳатто Шри-Ланка Соғлиқни сақлаш, овқатланиш ва туб аҳоли табобати вазири Павизра Ванниараччи ҳам маслаҳатлашган эди. Шомоннинг “муқаддас сув” билан икки ҳафталик муолажасидан кейин вазир реанимацияга тушиб қолди.

Эльянза Вайт 2010 йилда ҳиндистонлик крикетчи Сачин Тендулкарнинг оёғини даволагандан кейин машҳур бўлиб кетган эди. Шомоннинг жасади пойтахт Коломбода куйдирилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия халқаро можароларга туртки берди – эксперт

1261 21:34 30.01.2023

Индонезияда пандемия чекловлари бекор қилинди

917 21:30 31.12.2022

Ҳамма шундай жинни бўлса...

4396 16:05 29.10.2022

Пандемия бошланиш нуқтаси яна локдаунга олинди

897 13:05 28.07.2022

Саудия Арабистони бу йил Ҳажга қанча зиёратчи келиши мумкинлигини маълум қилди

2162 12:05 09.04.2022

Италиядаги мусулмонлар пандемиядан кейинги биринчи Рамазонни нишонламоқда

1457 11:35 04.04.2022
« Орқага