Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Олим, одам ва олам» китобининг аудио варианти тайёрланди

9373

Azon.uz таъсичиси Мубашшир Аҳмад домланинг «Олим, одам ва олам» китоби дастлаб 2017 йилда нашр этилган бўлиб, ундан домланинг ён дафтарига қайд этиб борилган, олимлар томонидан айтилган сўзлар жой олган.

2019 йилда мазкур китоб тўлдирилган ҳолда қайта нашр этилди. Ҳозир кўпчилик машинадан фойдаланишини, узоқ йўлларда аудиодиск яхши ҳамроҳ бўлишини инобатга олган ҳолда AzonFM онлайн радиоси ижодкорлари томонидан «Олим, одам ва олам» китобининг аудио варианти тайёрланди.

  • Муаллиф – Мубашшир Аҳмад.
  • Продюсер – Муҳаммад Али Ҳикматуллоҳ.
  • Нотиқ – Омар Халил.

Китоб чоп этилганда Мубашшир Аҳмад домла қуйидаги битикни ёзган. Уни тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола қиламиз.

“Мутолаа – ўзликни англаш муолажаси. Бу жараён тўхтовсиз давом этсагина кутилган натижа бериши мумкин.

Ушбу мўъжазгина тўпламга «Олим, одам ва олам» номи берилди. Зеро, ҳар қандай китоб, айниқса, маърифий адабиётларда одам ва олам тадқиқ этиладики, уларнинг муаллифлари ҳақли равишда ОЛИМ деган мақомга лойиқдирлар.

Тўплам олимларнинг (олим деганда фақат унвондор зиёлилар назарда тутилаётгани йўқ) юракни титратадиган, қалбни ҳалимга сари етаклаб, фикрлашга, мулоҳаза юритишга ундайдиган бебаҳо сўзларидан таркиб топган. Бу бебаҳо ҳикматлар мутолаа жараёнида ён дафтаримга қайд этиб борилган. Модомики, маърифат зиёсини тарқатиш хайрли амаллардан экан, бунда турли воситалардан фойдаланишнинг нуқсон жойи йўқ.

Шу маънода мутолаа жараёнида юрагимизни жиззиллатган ҳикматларни ижтимоий тармоқлар орқали ўртоқлашиб бордик, энди эса, уларни китобча шаклида эътиборингизга ҳавола этиляптики, бундан манфаат топмоғингиздан жуда-жуда умидвормиз.

Китобча хотимасида олам ва одам ҳақида хаёлимизга келган айрим қарашларимиз ўрин олган. Бу буюк алломалар қаторида туришга уриниш эмас, балки уларнинг ҳикматларидан таъсирланган оддий толибнинг ҳайратлари, деб билгайсиз”.

Маҳсулот яқин кунларда чиқарилади...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Мисгар» лақабли буюк уламо

1152 09:25 23.06.2023

Масжидларни тиклаган венгер олими

2867 16:48 04.04.2023

Ал-Балхий – мусулмон шифокори ва психиатриянинг кашшофи

1642 20:20 07.01.2023

Муҳаммад Хузарий – Ислом тарихининг буюк олими

1070 08:49 13.11.2022

«Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур»

1052 09:31 22.08.2022

Оиладаги ҳаром муносабатлар 

1517 09:00 24.07.2022
« Орқага