Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нур-Султонда Афғонистон ва минтақанинг хавфсизлик муаммолари муҳокама қилинди

1292

Нур-Султонда Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари бош штаблари бошлиқларининг конференцияси бўлиб ўтди. Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, АҚШ, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари минтақадаги хавфсизликни, жумладан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди.

Конференция иштирокчилари замонавий таҳдид ва таҳдидларга қарши туриш масалаларини, шунингдек, минтақавий тузилмаларнинг, шу жумладан Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг минтақа хавфсизлигини таъминлашдаги роли ва ўрнини кўриб чиқишди. Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва йўналишлари аниқланди.

Тадбир доирасида Қозоғистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи, генерал-лейтенант Марат Хусаинов Ўзбекистон, Покистондан келган ҳамкасблари, шунингдек, АҚШ Марказий қўмондонлиги бошлиғи билан бир қатор учрашувларда иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу конференция 2015 йилдан буён минтақа мамлакатларида ва ундан ташқарида ўтказиб келинмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистон ва Хитой раҳбарлари Нур-Султонда учрашди

2304 16:12 14.09.2022

Нур-Султон яна Остонага айланади. Хайриятки, Целиноград эмас!

1128 17:07 13.09.2022

Нур-Султонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди

1737 14:07 12.08.2022

Нур-Султондаги ёнғин икки кундан кейин ўчирилди 

905 14:00 22.06.2022

Туркия, Эрон ва Россия: “Сурия бўлинмайди!”

1155 11:15 17.06.2022

Владимир Норов Нур-Султон шаҳрига боради

1035 14:14 07.06.2022
« Орқага