Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Ғарбий соҳил ҳудудининг қарйиб 30 фоизини аннексия қилиш режасига нисбатан танқидлар давом этмоқда, дея хабар беради Би-би-си.
Тель-Авивда ушбу режага қарши ўтказилган норозилик намойишидан кейин 400 яҳудий олим ҳам аннексия режасини қоралаб, уни инсониятга қарши жиноят деб баҳолади. Уларнинг фикрича, Фаластин ҳудудининг аннексияси апартеидни келтириб чиқаради ҳамда фаластинликларга нисбатан тизимли айирмачиликни кучайтиради.
Бундан ташқари, БМТнинг элликка яқин эксперти ҳам Нетаньхунинг режасини қоралаб, бу халқаро қонунларга зидлигини таъкилади. Улар аннексия амалга ошгудек бўлса, 53 йилдан бери давом этиб келаётган фаластинликлар ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари янада ортишидан хавотир билдирди. БМТ экспертлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг аннексия борасида Исроил бош вазирини қўллаб-қувватлашини ҳам танқид остига олди.
Нетаньяҳу ушбу танқидлар ортидан “хаританинг белгиланиши якунланмади” деган рўкач билан аннексияни кечиктириши мумкинлишини маълум қилди. У режани амалга оширишни 1 июлдан бошламоқчи эди.