Савол: – Ибодатлар асносида сезилиб қолган хушуъ нафснинг улуши эмаслигини қандай билиш мумкин? Шунингдек, солиҳ амалларга киришаётган пайтдаги ҳислар-чи?
Жавоб: – Сизга хушуъ ва баъзи ҳоллардаги ҳисларга эътибор бермай, фарз амалларингизни бажариш ва вирдларингизда бардавом бўлишни маслаҳат бераман. Агар ногоҳ хушуъ ёки қалб эришини сезсангиз, ўша пайт у ҳақда фикр юритиб ўтирманг. Ибодатларингиз ва вирдларингизни бажариш жараёнида ўзингизни бундай ишлар билан чалғитманг.
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"