Улар ғарб оммавий ахборот воситаларининг яширин ва очиқ тарзда, кўриниб турган жиҳозлари ва яширин жосуслари орқали тарқаладиган турли хил ва кўплаб шубҳалардир. Шубҳасиз бу катта уруш!... Лекин бу Исломни бузиш ва унинг асосларини ағдариш учун бўлган урушдир. Савол туғилади: муқобил жиҳод қаерда? Ушбу шубҳаларни рад этиш ва уларнинг ёлғонлиги ва яроқсизлигини фош қилишда, фитначилар томонидан қўлланиладиган бир хил оммавий ахборот воситалари усуллари ва ушбу диннинг устунлигини барча шубҳалар, адолатсизликлар ва хурофотлардан устун эканлигини тасдиқловчи илмий мулоқотлар ва мантиқий фикрлар билан ифодаланган жиҳод қаерда? Булардан бирор нарса ҳақида сўрасангиз жавоб ололмайсиз!.. Фақат, “исломий ҳукмронликни ўрнатиш лозим” деган бақириқлар ва мусулмонларнинг ҳукмдорларини қоралашдан бошқа нарса эшитмайсиз.
Биз бу ўринда шубҳаларнинг барчасини тўплаш, сўнгра уларнинг яроқсизлигини тушунтириш билан овора бўлмоқчи эмасмиз. Чунки бу китобнинг боблари булар учун аталмаган. Аммо баъзи мисоллар жоҳилларнинг онгида оддий нарсаларни қилишга имкон бериш хавфи тўғрисида огоҳлантиради. Сўнгра у яратган ёлғон ва исломий ҳақиқатлари ҳамда унинг адолатли инсоний тамойилларни яширадиган сабабларни очиб беради. Сўнгра Аллоҳ таоло уни бажариш масъулиятини уламолар ва воизларнинг зиммасига юклаган, бу хавфли жиҳодчилик бурчидан юз ўгирган аксарият исломчилар иштирок этаётган катта адашишни баён этади. Бу Аллоҳ таолонинг ушбу каломида акс этади: “Аллоҳ Набийлардан: “Сизларга китоб ва ҳикмат берганим учун, кетингиздан сизлардаги нарсани тасдиқловчи Пайғамбар келганда, албатта унга иймон келтирса ва ёрдам берасиз, деб аҳду паймонларини олиб туриб: Иқрор бўлдингизми? Бу ҳақида ишончли аҳду паймонимни қабул қилдингизми?” деганини эсла. Улар: “Иқрор бўлдик”, дейишди. У: “Бас, гувоҳ бўлинглар, мен ҳам гувоҳ бўлувчиларданман”, деди”. (Оли Имрон, 81).
Бу ерда биз икки мисолни айтиб ўтамиз. Уларни ўзаро зиддиятлилар ва дин ва унинг ҳукмларига риоя қилишни истаганларнинг чалкашликларини тушунтириш орқали таъкидладик, шунингдек, бу чалкашликларни очиш ундан жоҳилларнинг онгига сингиб кетиши мумкин бўлган шубҳаларни олиб ташлаш билан ажралиб туради. Аллоҳ йўлига даъват қилувчи барча инсонлар ва исломий жамият барпо этишдан манфаатдор бўлганларга, унинг тожирлари ва тарғиботчилари диндорлар онгини бошқарадиган тажовуз қилишни тўхтатиш учун, мусулмонларнинг ғояларини ёлғон ва ботилга солинадиган нарсалардан поклаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишлари лозим.
Биринчи мисол: муртадлик ва унинг ҳукми
Суннат манбалари ва фиқҳ китобларида исботланган муртадлик ва унинг ҳукмлари масаласига, ўтмишда тадқиқотчининг тўхташи мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай шубҳа бўлмаган. Ҳозирги кунда баъзилар Ислом динига қарши курашиш касбини эгаллашган ва ҳозиргача у билан курашаётган Ғарб давлатларининг юкини кўтариш билан шуғулланмоқдалар. Шунинг учун бу масала муаммо туғдирди ва муртадлик, гумон ва ҳар қандай шубҳа ҳақида ҳукм чиқарди. Мақсад муртадлик масаласини паст баҳолаш ва бир томондан унга йўлни осонлаштириш, иккинчи томондан эса интеллектуал эркинлик ва Ислом ҳукмлари ўртасидаги зиддиятнинг пайдо бўлишини таъкидлашдир. Биз тақдим этаётган ушбу шошма-шошарликда аввал Исломдан қайтган (муртад) нинг ҳукмини унинг ҳужжатлари ва далиллари баёни билан аниқлаб берамиз, сўнгра бу ҳукмнинг адолат ва мантиқ билан изчиллигини ва унинг муаммоларга учраган одамлар онгида тахмин қилинадиган ҳар қандай муаммолардан узоқлигини аниқлаймиз.
Фақиҳларнинг барчаси иттифоқ қилган ҳукмга келсак, муртад, агар у эркак бўлса тавба қилганидан кейин яна муртадлигини эълон қилса, ўлдирилиши керак. Агар у аёл бўлса бунда хилоф бор. Бу қавлнинг ҳужжатига суннатдан кўп ҳадислар бўлиб, уларнинг энг машҳури ва саҳиҳи икки ҳадисдир: буларнинг биринчиси имом Бухорий, Ибн Можа, Абу Довуд ва Термизий Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилишган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким динини ўзгартирса, уни ўлдиринглар". Уламолар ушбу ҳадис маъноси “Ким ўз динини Исломдан бошқасига ўзгартирган бўлса”, эканини ижмоан айтишган.
Иккинчиси: икки шайх ва бошқалар Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда бундай дейилган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва мен Аллоҳнинг Расули эканлигимга гувоҳлик берган мусулмон кимсанинг қони ҳалол эмас. Фақат уч ўринда ҳалол: жон учун жон, турмуш қилган зинокор ва динини тарк этувчи кимса (муртад)”. Ушбу ҳукм, ҳужжат бўлиши билан бирга, биз айтиб ўтганимиздек, баъзи кишиларнинг мунозараси ва алданишига сабаб бўлади, чунки у қатъий эътиқод эркинлиги тамойилига зид келади.
Аллоҳ таоло: “Динда мажбурлаш йўқ”, дея марҳамат этган. (Бақара, 203), Ҳаттоки бу одамлар орасида Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳақида у кишининг муртадларга қарши курашда бардавом бўлгани учун ёмон сўзлайдиганлар ҳам бор.
Биз бу масаладаги ҳақиқатни Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва фатҳи билан қисқа ва лўнда очиб берамиз.
Айтамизки: Аллоҳ таолонинг “Динда мажбурлаш йўқ” ояти ва муртадни қатл этиш ҳақидаги келтирилган саҳиҳ суннат ҳукми ўртасида бирон зиддият ёки хилоф йўқ. Шунингдек, юқорида келтирилган далиллар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Одамлар билан улар то “Ла илаҳа иллаллоҳ” дея гувоҳлик бермагунларича жанг қилишга буюрилдим”, дея айтган сўзлари ўртасида ҳам ҳеч қандай зиддият топилмайди. Ушбу баёнот илгари батафсил ва чуқур ўрганиб чиқилди. Оят ва ушбу ҳадис ўртасидаги мувофиқликнинг ўзи оят ва муртаднинг ҳукми ўртасидаги мавжуд келишувнинг манбасидир.
Биз юқорида аниқ тушунтириб бергандикки, жумҳур фуқаҳолар таъкидлаганидек, ҳақиқатдан ҳам жанговар жиҳоднинг сабаби куфр эмас, урушдир. Ва биз бу ерда айтамизки: муртадни ўлдиришга оид ҳукмнинг сабаби ҳам куфр эмас, урушдир. Сиз: қандай қилиб аслий куфр уруш тўсиғидан чиқиб алоҳида бўлиши, ҳатто унинг соҳибига қарши чиқмаслик жоиз, балки бу вожибдир, дейсиз. Бу эҳтиёткорликнинг ўзи билан муртадлик мумкин эмас эди, чунки у тавба қилдирилиши ва агар тавба қилмасагина ўлдириш керак бўлмасмиди?!
Бунга жавоб бундай: мусулмонга муртадлик ҳукмини бериш учун икки ҳолат лозим:
Улардан биринчиси: ўзининг гумонларига ёки ўзи ва нафси ўртасидаги янги ишончларни амалда қўллаш, уларни одамлар орасида эълон қилиш ва мақташда давом этиш. Бу ҳали ҳам “Динда мажбурлаш йўқ” тамойилига боғлиқ бўлади. Чунки унинг бу ҳолати мусулмонлар билан тўқнашадиган урушнинг бирон-бир маъносини очиб бермайди. Бу ерда унинг шаъни асл кофир билан бир хил бўлиб қолади.
Иккинчиси: Исломдан қайтганлигини эълон қилиш ва Аллоҳга, фаришталарига ва китобларига иймон келтиришга зид бўлган ғоялари учун курашиш. Ва ўзининг ушбу ишида давомий бўлади. Бу одамнинг масаласи аввалгисидан анча катта фарқ қилади. Урушувчининг ўзига ишончи аниқ ва қатъийдир. Исломий тамойиллар ва ақидаларда инсонларни шак-шубҳага соладиган, ҳар хил омиллар билан Ислом ва мусулмонларга қарши бўлган энг хатарли ва ашаддий бўлган уруш тури борми?
Ва агар Ислом давлатлари ёки Ислом дунёси доимий тарзда уларнинг аҳволини диққат билан кузатиб борадиган ва унинг ичкарисида турли хил воситалар билан бузғунчилик излаб юрадиган очкўз мустамлакачилар қуршовида эканини билсангиз, бу аниқроқ бўлади. Турли хил воситалар билан уларнинг жамиятидан ва динидан ташқарида, улардан мустамлакачилик ва ҳарбий ҳаракатларига тайёргарлик сифатида мусулмонларнинг бирлигини бузиш учун самарали қурол сифатида фойдаланишади. "Шайтоний оятлар" муаллифи Салмон Рушдий бошчилигидаги ушбу даврда Исломдан қайтганини эълон қилаётган инсонларга қаранг. Улар эътиқод ва фикр эркинлиги доирасидан Исломга ва унинг халқига қарши эълон қилинган уруш майдонига сакраганларини кўрасиз.
Улар барча даражадаги мусулмонларнинг бирлигига, яъни оилавий бирлик, миллий бирлик ва уммат бирлигига қаршидир. (Ушбу одамлар ва уларнинг бузғунчилик ҳаракатлари тўғрисидаги сўзлашувлар давом этмоқда ... Лекин улар ичида ўзини Муҳаммад Ҳисон Мунир деб номлаб, муртадлигини эълон қилиши биланоқ Ливанга кетганган ва у ерда бошқа яширин кучларни бу шаҳарнинг Исломи ва миллий бирлигига қарши саботаж фаолиятини мувофиқлаштиришга киришган. Ва унинг ушбу фаолияти ва фирибгарлик доиралари бу мамлакатда яширин каналлар орқали, оммавий ахборот цензурасисиз олиб борилмоқда. Урушнинг бундан хатарлироқ маъноси борми?).
Шубҳасиз, ушбу майдонга кириш махфий кучлар билан мувофиқлаштиришни талаб қилади, уларнинг аксарияти бугун яширилмайди ва сионистик илдизларга эга бўлган энг қудратли мустамлакачилар худди шу майдонда ҳаракат қилади.
Ва сиз бу урушнинг иллатини Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг диндан чиққан муртадни жамоатдан чиқиши ҳақидаги таърифида, Абдуллоҳ ибн Масъуднинг аввалги ҳадисида айтган сўзлари мисолида “динини тарк қилган кимса” деб тушуна оласиз. Чунки бу ердаги жамоат мусулмонлар жамоатидир. Унинг бирлашишига бир неча омиллар, шу жумладан дин омили, ер билан боғлиқ бўлган миллий бирлик омили, инсоннинг умумий ҳуқуқларидан келиб чиқадиган тараққиёт омили ва илгари у ҳақида биз айтиб ўтган авторитар тизим омили ҳалақит қилади.
Демак, Ислом жамоати ичида Исломдан қайтганлигини эълон қилган киши ўзининг барча диний, миллий ва сиёсий таркибий қисмлари билан бу ҳақида аниқ тушунтирадими ёки йўқми, мусулмонлар жамоатидан ташқарида бўлади. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ирода қилган “жамоатни тарк этувчи” кимса мана шудир. Бу динидан ажралгувчи ҳақидаги баёний сифатдир. Эҳтиёткорликнинг чекловчи сифати эмас. Ҳофиз Ибн Ҳажар ушбу сифатнинг маъноси, уни таҳлил қилиш, муртадликнинг сифатий баёни ҳақида батафсил баён қилган. (Қаранг: Фатҳул борий: 12/162 ва ундан кейинги саҳифалар).
(Давоми бор).
Таржимон: Суннатуллоҳ Абдулбосит.