Имом, шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий 2013 йил 21 мартда вафот этганлар. У киши вафотларидан аввал, кўрган тушларини баён қилиб, яқинда устимизга оғир синовлар тушиши мумкинлиги ва у синовлардан сақланишнинг ечимини ҳам айтиб ўтган эдилар. Унга кўра биз Аллоҳ таоло билан бўлган ўртамиздаги муомалотимизни ислоҳ қилишимиз, ўзимизни ўнглашимиз лозим эди. Кейинчалик Сурияга нисбатан фитналар бошланди.
Турли хил гуруҳлар фитналарга бошқаларни ҳам тарғиб қила бошладилар. Сўнг Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий уларга қўшилмаслик кераклиги ҳақида кўп огоҳлантирдилар. Кейинчалик имом Бутий вафот этдилар. Аксар кишилар у кишининг қайтариқ ва огохлантирувларидан бош тортганликлари сабаб ҳозирда у заминлар қай аҳволда эканлиги барчамизга маълум.
Ўша кезлар имом Бутий бизни бошқаруви номаълум бўлган кемага чиқмаслигимиз ва асосийси Аллоҳ таоло билан ўртамизни ислоҳ қилишимиз лозимлигини вафотларига қадар уқтиришга ҳаракат қилдилар. Ҳозир шундай ҳолатга келдикки, ихтилофлар йўқ десак-да, ўша бир-бирига қарама-қарши бўлган оқимлар йўқ деб ҳисобласак-да, умуман олганда бир-биримизга қарши чиқмасак-да, эҳтимоли катта бўлган хавф остидамиз.
Бу эса, ҳозирги ҳолатимиз имом Бутий бизни огоҳлантирган ўша ҳолатдан ҳам ўтиб кетганлиги, Аллоҳ таоло билан бўлган ўртамиздаги муомалотимизга катта путур етганилигидан дарак. Бу нарса бизни йўқ бўлиб кетишга улгурган муомалотимизни тўғирлашимиз, барча ҳолатларимизни ва ички низоларимизни ислоҳ қилишимиз кераклигига етарлича омил бўла олади.
Аллоҳ таоло барчамизни нажотига муяссар бандаларидан қилсин.