Мамлакат тарихида қалтис вазиятлар бўлиб туради.
Қорақалпоғистонликларни босиқликка чақириш билан бирга бошқаларни, хусусан блогер ва жамиятга таъсири бор кишиларни бироз муддат шахсий фикр ва муносабатларини билдирмай туришга даъват этаман.
Чунки бундай пайтларда воқеалар моҳияти ва ҳақиқатини тушунмай айтилган фикрлар йиғилиб фитнага айланади ёки фитна тегирмонига сув қуяди.
Бу дақиқаларда расмий хабар ва нуқтаи назарларлар билан кифояланиб туриш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки вазият воқеалар марказида турганларга маълумроқ ва ечими тўғрироқ бўлади.
Бошқаларнинг битта гиж-гиж ё жаҳолати ёки нотўғри талқини воқеалар ўзанини нохуш томонга буриб юбориши мумкин.
Муаммога тўғри ечим берилиши билан у тезда барҳам топади ва вазият сокинлашади. Унгача ҳаммани сабрли, вазмин ва донишманд бўлишга чақираман.
Аллоҳдан фитна ва беқарорликдан паноҳ тилаймиз! Юртимиз тинч, бир бутун ва фаровон бўлишини сўраймиз!
Ишбошида турганларга оқилона ечимларида Аллоҳ мададкор бўлсин дея дуо қиламиз!
Мубашшир Аҳмад