Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Миср президенти: «Нон нархини оширмасак бўлмайди...»

2169

Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисийнинг айтишича, мамлакатда субсидияланган нон нархини кўтариш вақти келган. Бу масала узоқ 1977 йилдан бери энди  кўриб чиқилди. Ўша пайтдаги президент Анвар Садат нон нархини оширган, бироқ кўтарилган ғалаён ва тартибсизликлар туфайли қарорини бекор қилган эди.

Сисий нон нархининг ўсиш миқдорини айтмаган, лекин дунёнинг энг йирик буғдой импортчиси учун озиқ-овқат таъминоти тизимидаги ҳар қандай ўзгариш ўта сезиларли бўлади. Нон 2011 йилги қўзғолон пайтида собиқ президент Ҳусни Муборакни ағдариб ташлаган шиордаги сўзлардан бири эди.

Ҳозирги вақтда нон 0,5 миср фунти (0,032 АҚШ доллари) дан сотилади ва 60 миллиондан ортиқ мисрликларга кунига бешта нон, макарон ва гуруч каби маҳсулотларни ўз ичига олган субсидияланган дастур доирасидадир. Бу давлатга миллиардлаб долларга тушади.

Сисий ҳукумати Халқаро Валюта фондига мурожаат қилганида, 2016 йилда 12 миллиард долларлик ва ўтган йили 5,2 миллиард долларлик бир йиллик кредит ажратди. Миср президенти бу озиқ-овқат субсидиялари фақат муҳтожларга берилишига ваъда берган эди. Бироқ кредит дастури ёқилғи ва электр энергияси нархларини оширишни талаб қилган.

«Мен буни 65 ёки 60 қиршгача қимматроқ қиламиз деб айтмаяпман, лекин (нархнинг ошиши) керак. Ҳеч нарса 20-30 йил давомида шундай турғун қолмайди…», деган Сисий. Silo Food Industries ҳарбий компаниясининг очилиш маросимида сўзлаган Сисий: "20 дона нон битта сигарета нархида бўлиши ақлга сиғмайди", деди.

Бу сўзлар аҳолининг учдан бир қисми қашшоқлик чегарасида яшайдиган ва оилаларини боқиш учун субсидияланган озиқ -овқатга таянадиган Мисрда халқнинг норозилигини қўзғатди.
Жаҳон банкининг 2010 йилдаги ҳисоботида айтилишича, озиқ -овқат субсидиялари қашшоқликни камайтиришга сезиларли таъсир кўрсатган ва 2008 ва 2009 йилларда мисрликларнинг 90 фоизини қашшоқликдан олиб чиққан.

Ҳукуматнинг субсидияли озиқ-овқат учун харажати 87,2 миллиард жунайҳ (5,55 миллиард доллар) атрофида. Ўтган йилнинг август ойида Миср маъмурияти субсидияланган ноннинг оғирлигини 110 граммдан 90 граммгача камайтирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Миср собиқ президентининг ўғли мамлакатни бошқарадими? Жамол Муборак ва унинг президентлик сайловларидаги имкониятлари

1457 18:45 13.07.2023

Миср Нилга параллел сунъий дарё қурмоқда

1811 09:21 12.07.2023

Туркия ва Миср элчиларини қайта тайинлади: минтақада зиддиятлар барҳам топмоқда

1213 18:35 04.07.2023

«Мисгар» лақабли буюк уламо

1152 09:25 23.06.2023

Миср 5 йиллик кўп марталик виза тизимини ишга туширди

1545 19:22 20.06.2023

Исроил Миср чегарасида янги чоралар кўрмоқда

1426 14:38 14.06.2023
« Орқага