Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Манчестер Сити” клуби эгасига Ўзбекистондаги ер нега керак?

6716

БАА Бош вазирининг ўринбосари, "Манчестер Сити" клубининг эгаси, шайх Мансур ибн Зайд ан-Наҳаён Ўзбекистонда ноёб қушларнинг наслини кўпайтириш учун 200 гектарлик дала лагери қуриши мумкин.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, оромгоҳ Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги Устюрт платосининг қўриқхоналарида жойлашган бўлади. Ер 10 йил муддатга вақтинча фойдаланиш асосида берилади. 

Фармонга аниқлик киритилишича, бу йўқолиб бораётган қушларнинг сонини кўпайтириш мақсадида қабул қилинмоқда.

БАА дипломатик ваколатхонаси қишлоқ хўжалигидаги йўқотишларни қоплаш учун тахминан 1,98 миллиард сўм (195 минг доллар) тўлашга тайёр.

Агар ажратилган ерлар тўғри ишлатилмаётганлиги маълум бўлса, ерни ижарага бериш бекор қилинади.

Эслатиб ўтамиз, шайх Мансур ибн Зайд ан-Наҳаён Абу Даби амирлигининг ҳукмрон қироллик оиласининг аъзоси. У от миниш ва футболни яхши кўради. 2008 йилдан бери Англиянинг "Манчестер Сити" футбол клубига эгалик қилади.

Араб шаҳзодадаринингЎзбекистонга қизиқиши бир неча йиллардан буён кучайиб қолди. Дубай валиаҳд шаҳзодаси Ҳамдан бин Муҳаммад ал Мактум ҳам лочин билан ов қилиш учун Ўзбекистонга бир неча бор келган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Илк хорижий сафар Муқаддас заминга. Бу ― яхшилик аломати

1704 12:15 18.07.2023

Айиқ панжаси ва аждаҳо домига тушмаслик лозим!

2186 15:25 21.06.2023

Юртимизда бу йил буғдой йили бўлди

2650 19:45 20.06.2023

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янада ривожланиши кутилмоқда

2007 08:24 15.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

1430 13:07 08.06.2023

Шавкат Мирзиёев бугун Туркияга боради

1601 11:05 03.06.2023
« Орқага