Шайтон бизни доим турли йўллар билан алдайди. Туғилганимиздан то вафот бўлгунимизча...
Лекин кўпинча биз унинг найранглари олдида кўр, кар ва соқов бўлиб оламиз. Гапни чўзмай ҳаётимиздаги ишларга бир разм ташлаймиз.
Масалан: бир инсонга насиҳат қилсангиз, уни бирор ёмонликдан, хатодан қайтарсангиз, дарҳол сизга «Буни ҳамма қилади. Фақат мен бир ўзим эмас» дейди.
Хўп, кўпчилик қилса нима бўлибди?
Ҳаммани ўз оёғидан осади, ҳар ким ўзига жавоб беради. Ким томдан ташласа, биз ҳам унинг орқасидан ташламаймиз-ку а?!
Мана шу гапимизни бирор асоси борми?!
Кўпчилик елка қисади.
Келинг, Қуръони каримга мурожаат қилайлик.
Ундаги «кўпчилик одамлар» иборасига эътибор қаратайлик.
Бу сўз қарийб етмиш жойда келган экан.
«Лекин кўп одамлар шукр қилмаслар»
«Лекин кўп одамлар билмаслар»
«Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирмаслар» каби кўринишларда келган.
Бир хато ишни кўпчилик қилиши унинг тўғри эканлигига далил бўлмайди.
Сиз, озчилик қаторида бўлинг. Хато йўлда кўпчиликни юргани сизни алдаб қўймасин!!!
«У билан бирга иймон келтирганлар жуда оз эди». Ҳуд сураси, 40-оят.
«Бандаларимдан шукр қилгувчилари оздир. шукр қилгувчилари оздир». Сабаъ сураси, 13-оят.
«Ва охиргилардан оздирлар».Воқеъа сураси, 14-оят.
Уринбаев Равшанбек