Саудия Арабистонида коронавирусга қарши эмланмаган ходимларнинг ишга чиқиши тақиқланди. РИА “Новости”нинг хабар беришича, бу ҳақда Кадрлар ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги маълум қилган.
Ушбу тақиқ барча секторлар – давлатга қарашли ва хусусий ташкилотлар ва корхоналар ходимларига тегишли. Улар ишга чиқа олиши учун эмланган бўлиши шарт. Тез орада мазкур қарор қандай ижро этилиши ҳақида маълумот берилади.
17 майдан эътиборан Саудия Арабистони фуқароларининг хорижга сафар қилишига рухсат берилади. Чет элга чиқмоқчи бўлганлар вакцинанинг ҳар икки дозасини ёки сафардан 14 кун олдин бир дозасини олган бўлиши керак.
Ҳозиргача Саудия Арабистонининг 34 миллионлик аҳолисидан 10 миллиондан ортиғи коронавирусга қарши эмланди.