Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Коронавирусга чалинган хорижликлар депортация қилинади

2178

Россия бош вазири Михаил Мишустин ўринбосарлари билан ўтган тезкор йиғилишда коронавируснинг Россияда тарқалишига қарши кураш бўйича миллий режа тасдиқланганини айтган. 

Ҳукуматнинг 31 январда имзолаган қарорига кўра, 2019-nCoV коронавируси одамларга хавф солувчи касалликлар қаторига киритилган. Шу сабабли, коронавирус билан касалланган чет элликлар мамлакатдан депортация қилиниши мумкин.

“Бу режа хорижий фуқароларда коронавирус аниқланса, уларни депортация қилишга ва махсус чекловлар, жумладан карантин ёки изоляция киритишга имкон беради”, деб айтган Бош вазир.  

Унинг таъкидлашича, вазият назорат остида қолмоқда ва Россияда янги вирусга қарши курашиш учун барча зарур дори-дармон ва воситалар етарлича миқдорда бор. 

“Хитой фуқароларининг чегарамиз орқали ҳаракатланиши чекланди. Хавфли вирус аниқланган беморлар ажратиб қўйилган, шифокорлар уларга барча зарур ёрдамни кўрсатмоқда”, деб таъкидлаб ўтган Мишустин.

Охирги маълумотларга кўра, ҳозирда Хитойда вирус қурбонлари сони 425 нафарга етди, у билан касалланганлар сони эса 20438 нафарни ташкил қилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон ва БМТ расмийлари Афғонистон масаласини муҳокама қилмоқда

863 09:58 18.07.2023

Миллатчилар Путиндан мусулмонларга қарши рейдларни давом эттиришни сўрашмоқда

2188 09:21 14.07.2023

Россия Туркиядан Украинанинг Азов маҳбусларини озод қилиш бўйича “аниқлик киритишни” сўради

2979 21:25 11.07.2023

НАТО давлатлари Россия билан эҳтимолий урушга тайёрланмоқда

1638 12:10 11.07.2023

Озарбайжон Арманистон ярашмоқда: минтақа энди Россиянинг “томорқаси” эмасми?

1723 17:35 09.07.2023

Тўхтатилган намоз ёхуд Россия полициясининг мусулмонлар «анклавига» қарши қандай курашаётгани ҳақида

3283 19:30 08.07.2023
« Орқага