Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 10 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 287 нафарни ташкил этмоқда.
Шундан 132 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони шу кунгача жами 704 нафарни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3265 нафар бемор даволанмоқда.