Улар саҳобалар ва еттита фақиҳ ва ижтиҳод аҳли Абу Исҳоқ каби, аҳли суннат вал – жамоа. Аҳли суннат дейилиши боиси улар суннатда собит, аҳли жамоа аталаши боиси хақ устида қоим бўлганликлари. (Яратган улардан рози бўлсин ! )
Еттита уламои - фақиҳ ва аҳли ижтиҳод деган жойида Мадинаи Мунавварада бир вақтни ўзида хозир бўлган тобеъинлар тушунилади экан, булар :
1) Саид ибн ал - Мусаййиб
2) Урва ибн Зубайр
3) Қосим ибн Мухаммад ибн Абу Бакр ас – Сиддиқ (Нақшбандия тариқати силсиласида тўртинчи уламо)
4) УбайдуЛлоҳ ибн Утба ибн Маъсуд
5) Харижа ибн Зайд ибн Собит
6) Сулаймон ибн Ясар
7) Еттинчи киши кўпчилик фикри билан Абу Салма ибн АбдуРаҳмон ибн Авф.
Қудратуллоҳ Аҳмад