Марокаш ва Исроил муносабатлари жуда тез ривожланмоқда: кечагина давлатлар бир-бирларини тан олишганидан сўнг Марокаш армиясига исроиллик ҳарбий маслаҳатчилар пайдо бўлди, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлар ишлаб чиқарадиган 2 та завод қуришга келишишди. Марокаш ва Исроил Шимолий Африканинг Ал-Аула штатида иккита учувчисиз учиш қурилмалари заводини қуришга ҳозирлик кўрмоқда, деб хабар берган ОАВ.
Хусусан, исроиллик мутахассислар марокашлик ҳамкасбларини дронлар билан ишлаш ва бундай қурилмаларни тайёр компонентлардан йиғиш бўйича ўргатади. Келгусида Марокашда бу каби қурол ишлаб чиқаришнинг бутун циклини маҳаллийлаштириш режалаштирилган.
Марокаш ва Исроил расмий манбаларининг Шепард нашрига маълум қилишича, икки завод қурилиши икки давлат ўртасида 24 ноябрь куни имзоланган хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик шартномаси асосида амалга оширилади.
Бу шошқалоқликнинг сабаби нима? Балки Марокаш ҳам, Исроил ҳам Жазоирни ёқтирмаслиги учундир. Жазоир яҳудий давлати билан алоқалар ўрнатмаган кам сонли мусулмон давлатларидан бири бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, Жазоир Россия ва Хитой билан мудофаа экспорти соҳасида фаол ҳамкорлик қилмоқда.
Манбалар икки завод қиролликнинг шимолий-шарқий ва жанубий ҳудудларида қурилиши мумкинлигини қўшимча қилиб, ишлаб чиқарилган учувчисиз учиш аппаратлар ҳужумкор зарбалар беради ва разведка маълумотларини йиғишини айтган.
Қўшма лойиҳа, манбаларнинг таъкидлашича, «Исроилнинг Bluebird Aero тизими билан бир неча ойлик музокаралардан» кейин пайдо бўлган.
Bluebird Aero System қисман Исроил аэрокосмик саноатига тегишли ва унга Исроилнинг собиқ мудофаа вазири Амир Перец бошқаради.