АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф этган режага мувофиқ Иордан дарёсининг ғарбий соҳилини аннексия қилиш масаласи Исроил ҳукуматининг кун тартибида эмас, чунки ҳозир “ҳамма банд”. The Times of Israel нашрининг ёзишича, Исроил Ташқи ишлар вазири Габи Ашкенази Лотин Америкаси давлатлари элчилари билан учрашувда ана шундай деган.
“Лекин аввал айтганимиздек, бу (режа) фаластинликлар билан низони ҳал қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Биз қўшнилар билан мулоқот олиб боришни, буни (Миср ва Иордания билан) мавжуд тинчлик битимларига зарар етказмаган ҳолда амалга оширишни истаймиз”, – деди вазир. Шунингдек, у Исроил ҳукумати Дональд Трамп таклиф қилган режанинг амалга оширилиши қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яхши тушунишини ҳам маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Иордан дарёсининг ғарбий соҳилини 1967 йилда босиб олган. Энди эса унинг бир қисмини ўз ҳудудида қўшиб олмоқчи.
Facebook Трампнинг постини ёлғон маълумот берилгани сабаб ўчириб ташлади