Исроил ҳарбийлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида фаластинлик аёлни отиб ўлдирди. Бу ҳақда Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган.
Хабарга кўра, фаластинлик аёл, воқеа Ал-Халил (Хеврон) шаҳридаги Ҳарами-Иброҳим масжиди яқинида содир бўлган.
Марҳумнинг шахси ҳозирча аниқланмаган.
Фаластиннинг WAFA расмий агентлигининг гувоҳларга таяниб хабар беришича, исроилликлар фаластинлик аёлга қарата ўқ отиб оғир яралаган, шундан сўнг улар воқеа жойида қонга беланган аёлни қолдириб кетишган.
Исроил ҳарбийлари ҳудудни ёпиқ ҳарбий ҳудуд деб эълон қилган. Хавфсизлик кучлари тез ёрдам машиналарининг воқеа жойига етиб боришига тўсқинлик қилиб, йўлларни тўсиб қўйган.
Исроил армиясининг иддаосига кўра, фаластинлик аёл Исроил аскарларига пичоқ билан ҳужум қилган, бир аскар енгил яраланган. Шундан сўнг хавфсизлик кучлари унга қарата ўт очган.
Якшанба куни эрталаб 47 ёшли фаластинлик аёл ҳам Байтлаҳм шаҳрида Исроил ҳарбийларининг отишмаси қурбонига айланган эди.