Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исломий банклар очилиши «режалаштирилаётгани» айтилди

1948

Куни кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолияти юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ва мутасаддилари ҳамда журналистлар иштирок этишди.

Анжуман давомида монополияга доир бир қатор маълумотлар бериб ўтилди. Жумладан, қўмита томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонуни талабларига риоя этилиши юзасидан тегишли соҳада ўрганишлар ўтказилиб, натижада 371 та хўжалик юритувчи субъектлар томонидан жами 444 та ҳолатда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, 325 та хўжалик юритувчи субъектга нисбатан иш қўзғатилиб, қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича муддатли кўрсатмалар берилган. 

Шунингдек, анжуман давомида Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Шораҳметов Шохрух Шотурғунович Давлат харидлари ва бошқа савдоларда рақобатни таъминлаш бўйича қўмита ва ҳудудий бошқарма мутахассислари томонидан жами 11340 та тендер (танлов) савдолари натижалари юзасидан ўрганиш ўтказилгани ва ўрганишлар натижасида 4887 та ҳолатда камчиликлар аниқланган ҳамда тегишли тартибда таъсирий чоралар кўрилгани ҳақида маълумот бериб ўтди.

Лекин Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ва мутасаддилари журналистлар томонидан берилган саволларнинг деярли барчасига “амалга ошириш жараёнида, энди йўлга қўямиз, режалаштираяпмиз, яқин ойлар ичида амалга ошади, биз томондан ишлар олиб борилмоқда”, деган жавобларни берди. Қўмита вакилларидан аниқ жавоб олишни иложи бўлмади. Azon.uz мухбирининг «юртимизда банклар ўртасида рақобатни кучайтириш учун, исломий банкларни жорий этиш борасида Монополияга қарши курашиш қўмитаси қандай ишларни амалга оширмоқда», деган саволига, Шохрух Шораҳметов шундай жавоб берди: «албатта бу соҳа Ўзбекистонда ривожланса керак ва рақобатга кўмак беради деб ўйлаймиз. Бу саволга масъул орган жавоб берса яхши бўларди». 

Нурбек Ғофуров
Azon.uz мухбири

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Энергетика вазири ўринбосари электр ишлаб чиқаришдаги асосий муаммони айтди

1021 12:07 16.11.2022

Пахта терим мавсумида 21 нафар мансабдор жазоланди

739 18:20 13.10.2022

Рўмолга рухсат берилди. РАСМАН

17468 11:34 27.07.2022

АОКА директори Туркия Президенти Администрацияси Коммуникациялар бошқармаси бошлиғи билан учрашди

1083 13:45 14.05.2022

Машина олд ўриндиғида камар тақмаган йўловчи 135 минг сўм жаримага тортилади

1238 10:23 19.04.2022

ЙПХ ходимини хизмат вақтида видеога олиш ва рухсатисиз тарқатиш бўйича қарор лойиҳаси ҳали охирига етказилмагани айтилди

1205 17:20 18.04.2022
« Орқага