Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ишлатилган батарейкаларни ташлаб юборманг!

3066

Ишлатиб бўлинган батарейкалар таркибида заҳарли моддалар - қўрғошин, кадмий, симоб, никел, рух ва бошқа моддалар бўлганлиги туфайли уларни умумий чиқиндиларга ташламаслик керак.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бутун мамлакат бўйлаб кейинчалик утилизация қилиш мақсадида ишлатилган батарейкаларни йиғиш учун контейнерларни ўрнатиш ташаббуси билан чиқди.

Қўмитанинг таъкидлашича, ишлатиб бўлинган батарейкалар таркибида заҳарли моддалар - қўрғошин, кадмий, симоб, никел, рух ва бошқа моддалар бўлганлиги туфайли уларни умумий чиқиндиларга ташламаслик керак. Агар улар бошқа маиший чиқиндилар орасида полигонга тушиб қолса, у ҳолда қоплама аста-секин емирилади ва хавфли унсурлар тупроқ, ер ости сувлара, сўнгра ер усти сувларига қўшилиб кетади. Агар батарейка чиқиндилар ёндириладиган заводга тушса, зарарли бирикмалар ҳавони ифлослантиради.

«Илгари республика аҳолисида ишлатилган батарейкалардан халос бўлишнинг йўллари кам эди. Сўнгги пайтларда маиший чиқиндиларга муносабат соҳасида катта ўзгаришлар бошланди, ихтисослашган корхоналар Давлат экология қўмитаси бўйсинувига ўтди. Соҳада йиғилиб қолган муаммолар, шу жумладан батарейкаларни утилизация қилиш масалалари босқичма-босқич ҳал қилинмоқда", - дейилади қўмита томонидан.

Қўмита раҳбариятининг 31 январдаги топшириғига кўра, "Тоза ҳудуд" ва "Махсустранс" ДУКнинг барча ҳудудий бўлинмаларига батарейкаларни йиғиш учун биринчи навбатда чиқиндиларни йиғиш пунктларида махсус идишлар ўрнатишни бошлаш топширилди. Худди шундай таклиф санитар тозалов соҳасидаги хусусий компанияларга ҳам берилди. 

Дастлабки янги контейнерларни Тошкентда ва Фарғона вилоятида кўриш мумкин. Уларни таниб олиш жуда осон - шакли ва кўринишидан улар батарейкаларни эслатади. 

Бугунги кунда пойтахтда "Махсустранс" ДУК нинг 530та ва ва хусусий санитар тозалов компанияларининг 171та контейнерлари пайдо бўлди. Контейнерлар ўрнатиш ишлари давом этмоқда ва улар барча чиқиндиларни йиғиш жойларини қамраб олади.

Уларни кейинги қайта ишлаш масаласи ҳал қилиниши лозим, чунки республикада ҳозирча тегишли ишлаб чиқариш қувватлари йўқ. Кўриб чиқилиши керак бўлган яна бир вариант – батарейкаларни утилизация қилиш учун хорижга юбориш.

Таҳририятдан: Ниҳоят кутилган иш содир бўпти. Энди бунга қўшимча қилиб ишдан чиққан люминсцент лампа ва лампочкаларни ҳам йиғиб оладиган қутилар бўлса янада яхшироқ, тупроғимиз ҳам безарарроқ бўлар эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Илк хорижий сафар Муқаддас заминга. Бу ― яхшилик аломати

1704 12:15 18.07.2023

Айиқ панжаси ва аждаҳо домига тушмаслик лозим!

2186 15:25 21.06.2023

Юртимизда бу йил буғдой йили бўлди

2650 19:45 20.06.2023

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янада ривожланиши кутилмоқда

2007 08:24 15.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

1430 13:07 08.06.2023

Шавкат Мирзиёев бугун Туркияга боради

1601 11:05 03.06.2023
« Орқага