Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ИИВ огоҳликка чақирмоқда

2510

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати Суриядаги террорчилик ташкилоти сафига қўшилиб, жанговар ҳаракатларда қатнашиб келаётган шахс аниқлангани ҳақида хабар бермоқда.

"Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор суриштирувлар давомида, 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Г.Д. Туркияга бориб, у ерда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти ёлловчиларининг таъсирига тушганлиги ҳамда айланма йўллар орқали Сурияга ўтиб, ушбу ташкилот сафига қўшилганлиги, ҳозирда жанговар ҳаракатларда қатнашиб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2442-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Чет давлатларда бўлишингиз давомида террорчилик ташкилотлари ёлловчиларининг таъсирига тушиб қолмаслик учун, доимо огоҳ бўлишингизни сўраймиз", дейилади ИИВ мурожаатида

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Илк хорижий сафар Муқаддас заминга. Бу ― яхшилик аломати

1704 12:15 18.07.2023

Айиқ панжаси ва аждаҳо домига тушмаслик лозим!

2186 15:25 21.06.2023

Юртимизда бу йил буғдой йили бўлди

2650 19:45 20.06.2023

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янада ривожланиши кутилмоқда

2007 08:24 15.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

1430 13:07 08.06.2023

Шавкат Мирзиёев бугун Туркияга боради

1601 11:05 03.06.2023
« Орқага